Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Aвтомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-октабр ойларида Ўзбекистонга қиймати $110,2 млн га тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобил бензини импорт қилинган.
Aвтомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
Россия — 142,3 млн литр;
Туркманистон — 136 млн литр;
Қозоғистон — 16 млн литр;
Ироқ — 3,6 млн литр;
Ерон — 1,8 млн литр.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-октабр ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Aввалроқ биржада AИ-80 маркали автомобил бензини 15 фоизга арзонлашганлиги ҳақида хабар берилганди.