(O´zbek) Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан қарийб 1,4 млрд долларга ошди.
     1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп. Бу маълумотлар ошкор қилина бошлаган 2017 йилдан буён энг катта кўрсаткичдир.
     Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати кўтарилиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.
     Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.
     Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
 
 
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.