(O´zbek) “Ўзбекнефтгаз” АЖ Лондон фонд биржасида $700 млн миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жамиятнинг халқаро облигациялари Европа ва Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.
     Ўзбекистон президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155 сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 668-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган трансформация жараёнларини давом эттириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш мақсадида Молия вазирлиги кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида RegS/144A форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди.
     Бу, ўз навбатида, жамиятнинг трансформация ва дунёдаги энг яхши бизнес-амалиётларни жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг натижаси ҳисобланади, жумладан:
– Ernst&Young (Буюк Британия) халқаро аудиторлик компанияси томонидан жамиятнинг 2017–2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун жамиятнинг МҲХСга асосан консолидациялашган молиявий ҳисоботлари аудити ўтказилди;
– “Fitch Ratings” ва “S&P” халқаро рейтинг агентликлари томонидан (BB–/барқарор) даражасидаги корпоратив рейтинг ва эмиссиясига рейтинг берилди;
– Облигацияларни чиқариш учун “CITI Group”, “JP Morgan” (АҚШ), “Mitsubishi UFG” (Япония) ва “Газпромбанк” АЖ (РФ) каби ташкилотчи банклар жалб қилинди;
– барча турдаги юридик экспертизалар (аудиторлик, молиявий, бошқарув) ўтказилди.
     Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида халқаро облигацияларни чиқариш доирасида жорий йилнинг 5 ва 8 ноябрь кунлари ўтказилган roadshow давомида потенциал инвесторларга Жамият фаолияти хақида тақдимот ўтказилди.
     Шу билан бирга, Roadshow давомида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларидан 35 дан ортиқ институционал инвесторлар билан телеконференция (Global Investor Call) ва йирик халқаро 28 та инвесторлар билан индивидуал учрашувлар ўтказишга эришилди.
     Олиб борилган маркетинг ўрганишлар натижасида 9 ноябрь ҳолатига ташкилотчи банклар (Bank GPB International S.A., Citigroup Global Markets Limited, J.P. Morgan Securities plc. ва MUFG Securities EMEA plc) томонидан Жамиятнинг еврооблигацияларининг бошланғич фоиз ставкаси 5,00% миқдорида белгиланди.
     Натижада жами 1,9 миллиард АҚШ доллари (ташкилотчи банклар буюртманомаларисиз – 1,7 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги буюртманомалар келиб тушди ва иштирокчиларнинг сифат ва миқдори таҳлили натижасига кўра якуний фоиз ставкаси 4,75% гача туширилди.
     Жамиятнинг халқаро облигациялари Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.
     “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги жамоанинг бир неча кунлик тинимсиз меҳнати ўз натижасини берди.
     Жамиятнинг халқаро облигациялари тақсимланиши жараёнида Жамоатчилик вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳам иштирок этишди.
Манба: uznews.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.