(O´zbek) ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистонга олиб келинган 9,5 миллион доза вакцинанинг аксариятини ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси ташкил қилади.
     Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Инновациялар вазирлиги.
     Ушбу мақсадда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таклифига биноан Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси делегацияси 23 июль Тошкентга етиб келди. Делегация Хитой компанияси бош муҳандиси Ванг ЗиЖун, Экспорт бўлими бошлиғи Чен Фангву ҳамда Чу Йингжин ва Ли Жифяо каби мутахассислардан иборат.
     Ташриф давомида Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари баҳоланади ва ушбу борада музокаралар олиб борилади.
     Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси яратиш ташаббускори ва координатори Хитой Фанлар академиясидир. Вакцина дастлаб Хитойда ишлаб чиқарилган ва у ерда унинг биринчи ва иккинчи босқич синовлари бўлиб ўтган. Вакцинанинг учинчи босқич синовларида Ўзбекистон бевосита иштирок этгани сабабли — ҳаммуаллиф сифатида эътироф этилган.
     Эслатиб ўтамиз, бугунги кун ҳолатига Ўзбекистонга 9,5 миллион доза вакцина олиб келинган ва унинг аксариятини ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ташкил қилади.
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.