(O´zbek) Жек Ма ўзи асос солган бизнес-академия президенти лавозимидан кетмоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жек Ма Hupan университетига 2015 йилда асос солган бўлиб, унда тадбиркорлик, менежмент ва корпоратив      маданият каби таълим йўналишлари мавжуд.
“Alibaba” компанияси асосчиси Жек Ма Хитой ҳукуматининг босими остида ўзи асос солган Hupan университети президенти лавозимидан кетмоқда. Бу ҳақида FT нашри хабар берган.
     Университет ташкил ўтилгандан кўп вақт ўтмай Хитойнинг нуфузли таълим муассасасига айланди. Университет битирувчилари орасида Didi такси агрегатори асосчиси Жан Лю ва “Waterdrop” онлайн суғурта платформаси асосчиси Шен Пэн мавжуд.
     Айрим дарс маърузаларини Манинг шахсан ўзи олиб борган, шунингдек, Uber такси хизмати асосчиси Трэвис Каланик ва бошқа тадбиркорлар ҳам университетда маъруза ўқишган.
     Хитой ҳукуматининг босими остида талабаларни ўқишга қабул қилиш жараёни тўхтатилган эди. Эндиликда ҳукумат Жек Ма бизнес академиясини коммунистик ғояларга қарши тармоқ тузиши мумкинлигида айблаб уни ўз лавозимидан озод этишни талаб қилган.
     Иккала томон ўртасидаги можаролар 2020 йилнинг декабрь ойидаги Жек Манинг банк секторини танқид қилганлиги ортидан юзага келган эди. Шу келишмовчилик Жек Манинг алоқаси бўлган барча лойиҳалар ва компаниялар устидан назорат қилинишини ҳам кучайтирди.
 
 
Манба: incrussia.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.