(O´zbek) Жорий йил қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари соддалаштирилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Жорий йил қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари ўтган йилларда фойдаланилган тест топшириқларига нисбатан соддалаштирилади. 


Давлат тест маркази абитуриентлар учун Тест технологияларини ривожлантириш бошқармасидаги Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Таъкидланишича, жорий йил қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари ўтган йилларда фойдаланилган тест топшириқларига нисбатан соддалаштирилади. 

2019/2020-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул учун ўтказилган тест синовлари жараёнида тарих ва география фанларидан ёзувсиз харита, жадвал, расмли тест топшириқлари қўлланилган эди.

Абитуриентларнинг тест топшириқларини тез англай олиши, фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида эндиликда яна чет (инглиз, немис, француз) тилларидан ҳам ҳолатни ифодалашда расмли тест топшириқлари шакллантирилмоқда. Бу одатдаги талабдан анча осон бўлади дегани.

Шунингдек, биология ва кимё фанларидан расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда.

Булардан ташқари, она тили ва адабиётдан мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан ва фанга оид чизмали тест топшириқлари сонини кўпайтириш устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Кимё фанидан шакллантирилаётган тест топшириқлари таркибида назарий саволлар сонининг оширилиши ва лаборатория ишларига оид тест топшириқларини яратиш жараёнлари давом этяпти.

Соддалаштириш ишлари физика фани бўйича ҳам амалга оширилмоқда ва бу қуйидаги кўринишда акс этади:

ўтган йилларда ўтказилган қабул тест синовларининг мазкур фан бўйича натижалари таҳлили ҳамда фуқаролар мурожаатлари инобатга олинган ҳолда Физика фанидан биринчи қийинлик даражасидаги (энг осон) тест топшириқлари сони 6 тадан 10 тагача кўпайтирилади;

жами тест топшириқлари таркибида назарий тест топшириқларининг улуши оширилади;

абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида «Доимий физик катталиклар жадвали» ишлаб чиқилди ва у тест синовлари жараёнида тақдим этилади.

Қайд этилишича, умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантиришда келтириб ўтилган ўзгаришлар кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўрганилган, таҳлил қилинган ҳолда, уларнинг истакларига мувофиқ жорий этилади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.