(O´zbek) Жорий йил ўтган даврда онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бу ҳақида АОКАда Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
     Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 ойлик якунларига кўра биржа савдолари орқали 797,3 минг декалитр этил спирти, 12,6 минг тонна поливинилхлорид, 1 225 тонна формалин ва 224 килограмм кумуш сотилди.
     Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 46,7 фоизга ўсиб, қарийб 46,0 трлн сўмни ташкил қилди. Бунда тузилган битимлар ҳажмининг 87 фоизи биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобил рақам онлайн аукционларига тўғри келди.
     Январь-июль ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4 670,3 млрд сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 840,6 млрд сўмни ташкил қилди.
     Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,4 баробарга, ҳажми бўйича – 42 фоизга ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг бўлди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.