(O´zbek) ЖССТ ёш болаларнинг коронавирус юқтириш эҳтимоли камлигини маълум қилди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди.

Ўн ёшгача бўлган болаларнинг COVID-19га чалиниш эҳтимоли кам ва касалликни енгил ўтказади. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

“Қатор мамлакатларда касалликка чалинганларнинг 1дан 3 фоизгача қисмини болалар ташкил этади. Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди, ҳозирда яна бир нечта тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бу тадқиқотларда 10 ёшгача бўлган болаларнинг касаллик юқтириш даражаси пастлигини, 10 ёшдан катта болаларда эса худди ўсмирлар ва 20 ёшдан катталардаги каби юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу эса ёш болалар касаллик юқтирганида у енгил ўтишини англатади”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда вирус болалар орасида юқиши борасида тадқиқот ўтказиш зарур.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 13,1 миллиондан ошган, 573,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.