(O´zbek) Ўзсаноатқурилишбанк нуфузли AsiaMoney нашри томонидан «Энг яхши маҳаллий банк» деб топилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     AsiaMoney журнали томонидан ўтказилган «2021 йилнинг энг яхши банки» (Best bank awards 2021) танловида Ўзсаноатқурилишбанк «Энг яхши маҳаллий банк» номинациясида кетма-кет иккинчи марта ғолиб деб топилди.
Нашр экспертлари Ўзсаноатқурилишбанкни мамлакатнинг энг йирик кредит муассасаларидан бири сифатида эътироф этиб, молия муассасининг сўнгги 12 ойдаги фаолиятини таҳлил қилдилар. Хусусан, ҳисобот даврида банкнинг молиявий кўрсаткичлари яхшилангани қайд этилди. Банк активлари 2020 йил охирига келиб 29% га, яъни 4,5 млрд долларгача ўсди ва ўз капиталининг рентабеллиги 2019 йилдаги 9% дан 15% гача кўтарилди. Чакана мижозлар сони 2019 йилдаги 1,07 миллиондан 1,16 миллионга, корпоратив мижозлари сони эса 56 500 тадан 64 500 тага ошди.
     Таҳлилчилар Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда молия институтини трансформацияси бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. Қайд этилганидек, трансформация жараёнлари банкка бизнесни кенгайтириш ва уни бозор тамойиллари асосида ишлайдиган универсал банкка айлантириш, кичик ва чакана бизнес сегментларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда инвестиция портфелини диверсификация қилиш, аҳоли ўртасида маркетинг ва брендни таниб олишни ошириш имконини берди.
     Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «JOYDA» дастурий таъминоти ва «SQB Premium» сервисини жорий этиш орқали банк хизматларини рақамлаштириш борасида амалга оширилган улкан ишлар, шунингдек, банкнинг Ўзбекистонда биринчи бўлиб «яшил банкинг»ни ривожлантириш учун масъул бўлган ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш масалаларига ихтисослашган тегишли бўлинмаларини жорий этиш борасидаги ютуқлари алоҳида таъкидланди.
     AsiaMoney экспертлари коронавирус пандемияси сабабли қийин аҳволга тушиб қолган мижозларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк корпоратив бошқаруви ва риск менежментини янада такомиллаштириш банкнинг яқин истиқболдаги мақсадлари сифатида қайд этдилар.
     Маълумот учун. “Best bank” танлови ҳар йили анъанавий равишда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари банклари ўртасида нуфузли халқаро молиявий нашр – AsiaMoney журнали томонидан ўтказилади. Бунда асосий мақсад ўтган йил давомида ҳар бир мамлакатнинг банк-молия муассасаларининг фаолияти даражасини баҳолашни ишлаб чиқишдан иборат. Ғолиблар «Энг яхши маҳаллий банк», «Энг яхши корпоратив ва инвестиция банки», «Энг яхши халқаро банк», «Кичик ва ўрта бизнес субъектларига энг яхши хизмат кўрсатган банк», «Энг яхши рақамли банк», «Корпоратив ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан энг яхши банк», «Микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича энг яхши банк» каби номинациялар бўйича рағбатлантирилади.
 
 
Манба: xabar.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.