(O´zbek) Таълим тизимида янги лойиҳа

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Cўнгги йилларда респуб­ликамизда миллий иқ­тисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири бўлмиш туризмни янада ривожлантириш, соҳада янги иш ўринлари яратиш, минтақаларни ижти­моий-иқтисодий жиҳатдан жадал тараққий эттириш, мамлакат нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини оширишдек долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Натижада юртимизга келаётган сайёҳ­лар сони кескин кўпаймоқда, шунга монанд равишда туристик хизматларга талаб ортиб, тизимда профессионал кадрларга эҳтиёж кучаймоқда.
     Бироқ таҳлиллар туризм соҳаси ходимларининг касбий маҳоратлари ва билим-малакалари давр талаблари даражасида эмаслигини, меҳмон­хоналар, кемпинглар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар танқислигини, транспорт инфратузилмаси такомиллашмаганини, қизиқарли креатив маршрутлар камлигини кўрсатмоқда. Бу янглиғ қатор муаммоларнинг юзага чиқиши мамлакатимиз тўсатдан авж олган туристик бумга тайёр эмас­лигини англатади. Шу боис соҳадаги хато-камчиликларни бар­тараф этиш юзасидан кўплаб таклиф-тавсиялар ва ташаббуслар илгари сурилди. Ҳу­куматимиз эса қисқа муддатларда хорижий ва маҳаллий туристлар билан ўзаро ҳамкорлик­нинг жамики бос­қичларида гидлардан тортиб меҳ­монхона ва ресторан сервиси ходимларигача – барчасини тайёрлаш, қай­та тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизими янгиланишини ва такомиллаштирилишини устувор вазифа­ларидан бири сифатида белгилади.
     Албатта, бизнинг туристик так­лифлар Европа мувофиқлик даражасига эришиши учун туриндустрияни, хусусан, туристик таълим тизимини ривожлантириш борасидаги хорижий тажрибага мурожаат этиш зарур эди. Бу йўналишга Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси биринчилар қатори хайрихоҳлик билдирди. Эндиликда у француз амалий тажрибасини ўрганиш, махсус фанлар ҳам­да амалий машғулотларни кўпайтириб, сифатини яхшилайдиган, талаб-эҳтиёжларга тўлиқ жавоб берадиган янги таълим стандартларини жорий этиш бўйича комплекс ишларни амалга ошираяпти. Асосий эътиборни туристик индустрия мутахассисла­рини манзилли тайёрлаш учун Ўзбе­кистонда Франция университетлари филиалларини очишга қаратмоқ­да.
     Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси Франциянинг Vatel туризм ва меҳмоннавозлик менежменти бизнес-мактаби билан алоқалар ўрнатиш бўйича диққатга молик ишларга қўл урди. Албатта, Vatel тасодифан танланмади. Бу муассаса Францияда ёшларни меҳмонхона ва туристик бизнес учун ўқитиш соҳа­сидаги энг намунали ва етакчи олий ўқув юртларидан ҳисобланади. У 1981 йилда ташкил этилган, асосан халқа­ро меҳмоннавозлик ва туризм соҳа­сига етакчи менежерлар ва раҳбарлар тайёрлаб бериш билан шуғулланади. Бугунги кунда 35 та мамлакатда, жумладан, Брюссель, Сингапур, Истамбул, Куала-Лумпур, Лос-Анжелес, Москва, Мадрид, ­Париж каби энг йирик шаҳарларда унинг 59 та филиали бор. Битирувчиларининг жами сони эса 35 минг нафардан зиёд.
     Vatel таълим тизимини пухта ўрганиш ҳамда уни Ўзбекистонда қўл­лаш имкониятлари билан танишиш мақсадида элчихонамиз ва Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари жорий йилнинг апрель-июль ойларида ушбу олий ўқув юрти мутасаддилари билан бир неча бор музокаралар ўтка­зишди. Институт Президенти А.Себ­баннинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар туфайли бу ерга ташриф буюрувчи сайёҳ­лар сони жадал ўсмоқда. Шунга биноан, мамлакатимиз кўп маданиятли контекстда ишлашдан ташқа­ри меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳасидаги кўп миллатли мутахассислар жамоасига раҳбарлик қилувчи ўрта ва юқори бўғин кадрларига ҳам эҳтиёж сезмоқда.
     Лион шаҳрида Бухоро Давлат университети ва Vatel бизнес-мактаби ўртасида бўлган музокаралар ниҳоясида Франция ўқув муассасасининг франшиза битимига асосан Бухоро Давлат университети қошида қўшма таълим дастурини очишга оид ҳужжат имзоланди. Бу дастур хал­қаро бакалавр ва магистратура даражасини беришни, шунингдек, хорижий филиалларнинг 2-босқич та­лабаларини бир ўқув йили мобайнида Vatelнинг дунёдаги 59 та мактабидан исталган бирида таҳсил олиш имконини берувчи Marco Polo дастури бўйича ўқитишни, жаҳондаги меҳмоннавозлик соҳаси мактабларининг ягона тармоғига киритишни, Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳудудий ўзига хос­ликни назарда тутади.
     Маълумки, айни кезлар Бухоро вилоятида юзга яқин меҳмонхона, маданий-соғломлаштириш ва бошқа туристик инфратузилма объектлари қурилмоқда. Қолаверса, «Қадимий Бухоро» туристик зонаси ташкил этилмоқда, умумий овқатланиш тизимини такомиллаштириш ва сайёҳ­ларнинг кечки бўш вақтларини ма­роқли ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Шуларнинг самараси ўлароқ, 2019–2021 йилларда туристик хизматлар ҳаж­мини 2,1 мартага, сайёҳлар сонини 1,9 бараварга ошириш режалаштирилган.
     Тошкент ва Самар­қанд шаҳарла­рида туризм бўйича халқаро даражадаги кадрлар тайёрлайдиган институтлар мавжуд. Аммо туристлар энг кўп келадиган яна бир муқаддас зиёратгоҳимиз – қўҳна Бухорода бундай таълим маскани йўқ эди. Бинобарин, бу ерда Vatelнинг очилиши нафақат шу минтақанинг, балки бутун мамлакатимиз туристик тармоғининг барча бизнес-йўналишларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ишларини анча тез­­лаштириб, муаммолар ечимига комплекс ёндашиш имконини беради.
     Бизнинг Бухоро Давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов билан суҳбатимиз туристик таълим соҳасида Vatel ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа ҳақида бўлди.
     – Обиджон Ҳафизович, Vatel инс­титутига ташриф чоғи олган таассуротларингизни биз билан баҳам кўрсангиз.
     – Очиғи ижобий таассуротларга эга бўлдим. Vatel Франциянинг Париж, Лион, Ним ва Бордо шаҳарла­рида халқаро тоифадаги бизнес-мактабларга эга. Биз Лион ва Нимдаги марказларда бўлдик. Нимда жойлаш­ган ўқув маркази машғулот базаси сифатида фойдаланиладиган 4 юл­дузли меҳмонхонани ўз ичига олувчи, Европадаги энг йирик ўқув маж­муаси саналади. Биз ҳам ана шу даражага етишга ҳаракат қиламиз ва Лиондаги бош институт билан доимий алоқада бўлиб, маслаҳатлашиб турамиз.
     – Нима учун айнан Vatel билан ҳамкорлик ўрнатишга қарор қи­линди ва лойиҳа қачон ишга тушади?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.