Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Бош қомусимиз мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш, ижтимоий-иқтисодий, таълим-тарбия, маданий-маърифий ва бошқа соҳаларни изчил ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Таъкидланишича, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар, ҳуқуқий мавзудаги асарлар кўргазмаси намойиш этилди.
Манба uza.uz