Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жиззах вилоятида «Ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор ривожланиш кафолати» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудудда социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар йўналишлардаги долзарб вазифаларни ҳал этишда ижтимоий шерикликни янада кучайтириш, ижтимоий шериклик субъектларига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.
Семинар доирасида «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижросига қаратилган лойиҳалар натижаси юзасидан «Истиқболли авлод», «Ватан» спорт клуби, «Баёз» ижодий жамоатчилик маркази, вилоят гимнастика федерацияси каби нодавлат нотижорат ташкилотларининг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.
Манба uza.uz