Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатмизнинг нуфузли олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, ташкилот ва муассаса мутахассислари иштирокида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудида сув ресурсларидан фойдаланишнинг муаммо ва ечимлари» мавзуида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.
Бу ерда дарё ҳавзалари сув ресурсларини барқарор бошқариш моделини яратиш (Қашқадарё ҳавзаси мисолида), бозор муносабатлари шароитида сувдан фойдаланиш режасини тузишни такомиллаштириш ва бошқа шу каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилиб, маърузалар тингланди.
Тадбир доирасида ўтган кўргазмада эса сув ва ўғитни тежайдиган ҳамда зараркунандаларни самарали йўқотадиган электрооптик асбоблар, пушта олгич-ўғитлагич, полиз экинларини етиштиришда тупроққа ишлов беришга мослаштирилган комбинациялашган агрегатлар, зовур оқимини ростловчи қурилма лойиҳалари намойиш этилди.