(O´zbek) ЖССТ ёш болаларнинг коронавирус юқтириш эҳтимоли камлигини маълум қилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди.

Ўн ёшгача бўлган болаларнинг COVID-19га чалиниш эҳтимоли кам ва касалликни енгил ўтказади. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

«Қатор мамлакатларда касалликка чалинганларнинг 1дан 3 фоизгача қисмини болалар ташкил этади. Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди, ҳозирда яна бир нечта тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бу тадқиқотларда 10 ёшгача бўлган болаларнинг касаллик юқтириш даражаси пастлигини, 10 ёшдан катта болаларда эса худди ўсмирлар ва 20 ёшдан катталардаги каби юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу эса ёш болалар касаллик юқтирганида у енгил ўтишини англатади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда вирус болалар орасида юқиши борасида тадқиқот ўтказиш зарур.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 13,1 миллиондан ошган, 573,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.