Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Давлат харидлари самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари: ҳолати ва истиқболлари» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмиталари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, мутахассислар, тадбиркорлар ҳамда журналистлар иштирок этди.
Олий Мажлис қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Б.Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулай имкониятлар яратиш, давлат харидлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда тадбиркорлар учун электрон харид қилиш имкониятини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Манба uza.uz