(O´zbek) Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish

3/2018

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш­га доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш хорижий инвестицияларни, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвести­цияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади. Бундай долзарб вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим аҳамиятга эга. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қи­лишдан кўзланган мақсад ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дунё стандартларига жавоб берадиган бўлишини таъкидлаш ва жаҳон бозорлари талабларига мос даражага олиб чиқиш, ишлаб чиқариш корхоналарида замонавий технологияга асос­ланган ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ўрнатиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этишдир.
     Ҳозирда республикамизда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини тартибга солиш, ҳар томонлама ривожлантириш бў­йи­ча қатор меъёрий ҳужжатлар қа­бул қилинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳан­дислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғ­ридан-тўғри хорижий инвестиция­ларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зо­налар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-4853-сон­ли фармони қабул қилинди. Фармонда «Навоий» эркин индуст­риал-иқти­содий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақ­садида уларни «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналар, деб аташ белгиланди.
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.