Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш хорижий инвестицияларни, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади. Бундай долзарб вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим аҳамиятга эга. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилишдан кўзланган мақсад ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дунё стандартларига жавоб берадиган бўлишини таъкидлаш ва жаҳон бозорлари талабларига мос даражага олиб чиқиш, ишлаб чиқариш корхоналарида замонавий технологияга асосланган ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ўрнатиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этишдир.
Ҳозирда республикамизда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини тартибга солиш, ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-4853-сонли фармони қабул қилинди. Фармонда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақсадида уларни «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналар, деб аташ белгиланди.
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.