(O´zbek) Истеъмолчилар ишончини қозониш – ютуқлар гарови

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Залворли қадамлар ва қувончли натижалар
     Магистрал газ қувурлари тар­моғи – мамлакат тараққиётида, унинг иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга тизим ҳисоб­ланади. Хонадонларимиздаги фаровонлик, ижтимоий аҳамиятга эга муассасалардаги имкониятлар, саноат корхоналарининг самарали ишлаши, электр энергияси ишлаб чиқа­рувчи йирик қувватлар… Буларнинг ҳеч бирини табиий газ таъминотисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кунда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти мамлакат газ транспорт тизимини ривожлантириш ҳамда истеъмолчиларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида қа­тор ислоҳотлар ҳар қачонгидан ҳам жадаллашганига гувоҳ бўлиш мумкин. Аввалига ўтган йилда эришилган натижалар ҳақида.
     Жамият томонидан 2019 йилда республика истеъмолчиларига 38 млрд.куб метрга яқин табиий газ етказиб берилди. Жумладан, аҳоли 10 млрд. куб метр дан ортиқ (110,3%), улгуржи истеъмолчилар салкам 24,5 млрд. куб метр, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га 3,5 млрд. куб метр табиий газ етказиб берилди. Соҳани ривожлантириш мақсадида тизимда амалга оширилган қатор янгиликлар, модернизация ишлари ҳақида сўз кетганида дастлаб газ транспорт тизимини беталафот ва ишончли ишлашини таъминлаш борасидаги саъйи-ҳаракатларга тўхталиш ўринли. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳамда табиий газ билан боғлиқ технологик йўқотишларни камайтириш юзасидан кўрилган зарур чоралар натижасида, магистрал газ қувурла­рининг бир қатор участкаларида аниқ­ланган нуқсонлар бартараф этил­ди. Хусусан, «Газли–Чимкент» ма­гистрал газ қувурининг 29 км қис­мида диаметри 720 мм бўлган қу­вурлар 1220 мм диаметрли қувур­ларга алмаштирилди. Натижада ушбу магистрал газ қувурларининг ўтка­зувчанлиги 1,5 баробарга ошди. «Газли–Когон» магистрал газ қувурининг биринчи тармоғидаги 32 км қисмида эса диаметри 720 мм қувурлар 1020 мм қувурга алмаштирилиши ҳисобига ушбу тармоқ орқали қиш мавсумида реверс газ транспорти 1,1 млрд. куб метрга оширилди. «Ховос – Фарғона» магистрал газ қувурининг иккинчи тармоғидаги 17 км қисми реконст­рукция қилингани туфайли унинг ўтказувчанлиги ҳам 1,5 баробарга ошиб, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсига суткасига 30 млн. куб метргача табиий газ етказиб берила бошланди. «Оҳан­гарон–Олмалиқ» магистрал газ қу­вурининг
5 км қисми – диаметри 530 мм дан диаметри 720 ммлик қувурга алмаштирилиши натижасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги истеъмолчиларини табиий газ билан барқарор таъминлашга эришилди.
     Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қора­қалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган вазифалар белгиланган бўлиб, улардан бири – янги ташкил этилган Бўзатов туманининг аҳолисини табиий газ билан таъминлашдан иборат эди. «Ўзтрансгаз» АЖ тасарруфидаги «Урганчтрансгаз» УК томонидан янги туманда «Бўзатов» газ тақсимлаш станцияси ва унга туташ қарийб 25 км газ қувури тар­моғида қурилиш-монтаж ишлари белгиланган муддатда битказилиши натижасида ушбу тумандаги. 3157та хонадонга зангори олов қувурлар орқали етиб борди.
     Шунингдек, ўтган йилда магист­рал газ қувурларида олиб борилган диагностика натижасида аниқланган қарийб 11 км нуқсонли участкалардаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилди. Компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларининг барчаси техник кўрикдан ўтказилди ҳамда
94 та агрегат таъмирланди. Жумладан, 8 та двигатель Россия, Украина ва Канада давлатларида капитал таъмирланган бўлса, ички имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда валюта маблағларини тежаш мақсадида жамият тизимидаги корхоналар негизида ҳам двигателларни таъмирлаш ишлари йўлга қўйилиб 4 та двигатель жамият мутахасисслари томонидан таъмирланди.
     Газ таъминотни барқарорлашти­риш мақсадида Газни ер остида сақ­лаш иншоотларига (Хўжаобод ­ГЕОСИ, Газли МГҚБ) йил давомида қарийб 1,8 млрд. куб метр табиий газ жамланди. Аввалги йиллардан қолган захира манбалари ҳисобидан 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида 2,5 млрд. куб метрдан ортиқ табиий газ ҳажмлари олинди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.
     Республикамиздаги саноат корхоналарини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 10та эркин иқтисодий зонада (ЭИЗ) газлаштириш ишлари амалга оширилди. Газ тар­моқларининг ЭИЗларга тегишли салкам 60 км ва кичик саноат зоналарига қарашли 61км қисмидаги ишлар тўлиқ якунланиб, фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилди, шунингдек, 7та фармацевтика саноати зонаси газлаштирилди, 20,5 км газ тармоқ­лари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жамият томонидан олиб борилган ишларга яна бир мисол тариқасида пойтахтимизнинг Сергели туманида бунёд этилган 170 та 7 қаватли уйларга табиий газ тармоғи тортилганини ҳам айтиб ўтишни жоиз деб биламиз.
Улуғвор марралар ва янги вазифалар
     2020 йилда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти олдига қўйил­ган янги вазифалар янада улуғвор. Жорий йилда Республика истеъмолчиларига қарийб 41 млрд. куб метр табиий газ етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, биринчи чоракда 12 млрд. куб метрдан ортиқ табиий газ етказиб берилди. Шундан 4,2 млрд. куб метрдан ортиғи аҳоли эҳти­ёжи учун йўналтирилди.
     Албатта жамият ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши учун, аввало, пухта замин ҳозирлаш зарур. Бунинг учун жорий йил давомида қарийб 55 км узунликдаги магистрал газ қувурларининг нуқсонли қисмларида 35 км таъмирлаш ва 20 км реконс­трукция қилиш ишлари режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи­да магистрал газ қувурлардаги 9 км дан зиёд нуқсонли қисмлари алмаштирилди ва 21 км қисми реконст­рукция қилинди. Компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларининг режадаги 89 тасидан 14тасида мукаммал, 18 тасида ўрта, 14 тасида эса жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.