(O´zbek) КНАУФ Ўзбекистонда: Германиянинг сифат даражасидаги қурилиш материаллари ҳамда модулли қурилишдаги инновациялар

2/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     КНАУФ Ўзбекистон қу­рилиш материаллари бозорида етак­чи ўринни эгаллайди. Мамлакатда компаниянинг 4 та корхонаси мавжуд: Бухоро вилоятида «КНАУФ ГИПС БУХАРА» МЧЖ ХК (гипс плиталари ва металл профиллар ишлаб чиқа­ришга йўналтирилган) ва «Бухарагипс» АЖ ҚК (қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқа­ради), Тошкент шаҳрида «Новый дом» МЧЖ (модулли конструкциялар ишлаб чиқариш) ва Фар­ғона вилоятида қурилаётган «­КНАУФ ГИПС ФЕРГАНА» МЧЖ (гипс плиталари ва қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган).
     КНАУФ гипс плиталарини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда пандемия туфайли 38,5 млн. квадрат метрни ташкил этди ва 2021 йилда компания уни яна 40 млн. квадрат метрга (4% га ўсиш) етказишни режалаш­тирмоқда. Қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқариш 20% га ошди ва 2020 йилда 133 минг тоннага етди. 2021 йилда эса КНАУФ Ўзбекистонда 150 минг тонна юқори сифатли сувоқ, шпаклёвка ва елимлар ишлаб чиқа­ришни режалаштирмоқда.
 
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар
 
     Ўтган 20 йил давомида КНАУФ компанияси Ўзбекистон учун муҳим сармоядор бўлиб келган. 2021 йил 1 январь ҳолатига республика иқ­тисо­диётига тўғридан-тўғри инвестициялар ва реинвестициялар кўринишидаги сармояларнинг умумий миқдори 90 млн. евродан ортиқни ташкил этди.
     2020 йилда компания гипс тайёрлаш бўйича иккинчи ишлаб чиқа­ришни йўлга қўйди ва 2021 йилнинг 1-чорагида қуруқ аралашмаларнинг қўшимча линиясини ишга тушди. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 200 минг тоннага етказиш имконини беради. Реинвестициялар миқдори 2,2 млн. еврони ташкил этди.
     Бухоро вилоятидаги КНАУФ корхоналари 100 фоизлик қувватда ишлаётганлигига қарамасдан Ўзбекистон ички бозори юқори сифатли КНАУФ қурилиш материалларига эҳтиёж сез­моқда. Шу муносабат билан 2019 йилнинг охирида компания Фарғона вилоятида жойлашган учинчи завод қурилишини бошлади. Режалаштирил­ган инвестициялар миқ­дори 17,2 миллион еврони ташкил этади. Ишлаб чиқариш 2021 йил охирида бошланади ва бозорга қў­шим­ча 17 млн кв. метр гипскартон қоп­лама­лари ва 40 минг тонна қуруқ гипс аралашмалари етказиб берилади.
 
КНАУФ технологияси бўйича тез қуриладиган модулли уйлар
 
     2020 йилда Ўзбекистонда КНАУФ­нинг prefab-технологияси асосида қурилган иккита кўргазмали уйи пайдо бўлди. Бундай тез қуриладиган иншоотлар учун лойиҳалар ишлаб чиқиш ва модулларни ишлаб чиқа­риш «Новый дом» МЧЖ томонидан амалга оширилади. КНАУФ Ўзбекис­тондан ташқари Россия, Германия, Австрия ва Чехияда ҳам бу йўналишни ривожлантирмоқда.
     Модулли уйларнинг ўзига хос хусусияти барча қурилиш элементларини бевосита заводда ишлаб чи­қаришдир. Тайёр модуллар қури­лиш жойига етказилиб, лойиҳа бўйича тез йиғилади. Йиғиш ва ўрнатиш бир ҳафта давом этади, уйнинг ўзи эса умумий қурилиш ишлари ва коммуникацияларни ҳисобга олган ҳолда 3 ой ичида тўлиқ қурилиши мумкин. Бундай бинолар ҳароратни яхши ушлаб туради – иссиқлик изоляцияси қатлами ўзининг хусусиятларига кў­ра «икки ғишт» қалинликдаги деворга мос келади. Россияда улар совуққа -25 даражагача бардош бермоқда, Тошкентда синовлар -15 даражада муваффақиятли ўтди.
     Модулнинг каркаси (синчи) рухланган металл конструкциядан иборат бўлиб, ташқи қоплама учун нам­ликка ва оловга чидамли цемент плиталари – машҳур КНАУФ АКВАПАНЕЛЬ® ишлатилади. Деворлар ТеплоKNAUF совуқ тўсувчи қоплама­си ва АкустиКНАУФ шовқин тўсувчи плиталари билан изоляция қилинган. Ички пардоз ишлари учун КНАУФнинг гипс асосидаги материалларидан фойдаланилади.
     Бундай КНАУФ технологиясидан нафақат уй-жой қуриш, балки турли хил объектлар учун ҳам фойдаланиш мумкин: болалар боғчалари, давлат хизматлари марказлари, меҳмон­хоналар, маданий ҳордиқ чиқа­риш жойлари, тиббий ва бошқа пункт­лар.
     Ўзбекистонда КНАУФ барча йўна­лишларда фаол ривожланиб бормоқ­да: ишлаб чиқаришга сармоя киритиш, юқори сифатли қурилиш материаллари бозорида етакчилик мақо­мини сақлаган ҳолда маҳсулотлар турини кўпайтириш, ўқитиш ва қизи­қарли ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш ва бошқалар шулар жумласидандир.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.