Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
КНАУФ Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда компаниянинг 4 та корхонаси мавжуд: Бухоро вилоятида «КНАУФ ГИПС БУХАРА» МЧЖ ХК (гипс плиталари ва металл профиллар ишлаб чиқаришга йўналтирилган) ва «Бухарагипс» АЖ ҚК (қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқаради), Тошкент шаҳрида «Новый дом» МЧЖ (модулли конструкциялар ишлаб чиқариш) ва Фарғона вилоятида қурилаётган «КНАУФ ГИПС ФЕРГАНА» МЧЖ (гипс плиталари ва қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган).
КНАУФ гипс плиталарини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда пандемия туфайли 38,5 млн. квадрат метрни ташкил этди ва 2021 йилда компания уни яна 40 млн. квадрат метрга (4% га ўсиш) етказишни режалаштирмоқда. Қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқариш 20% га ошди ва 2020 йилда 133 минг тоннага етди. 2021 йилда эса КНАУФ Ўзбекистонда 150 минг тонна юқори сифатли сувоқ, шпаклёвка ва елимлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар
Ўтган 20 йил давомида КНАУФ компанияси Ўзбекистон учун муҳим сармоядор бўлиб келган. 2021 йил 1 январь ҳолатига республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ва реинвестициялар кўринишидаги сармояларнинг умумий миқдори 90 млн. евродан ортиқни ташкил этди.
2020 йилда компания гипс тайёрлаш бўйича иккинчи ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва 2021 йилнинг 1-чорагида қуруқ аралашмаларнинг қўшимча линиясини ишга тушди. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 200 минг тоннага етказиш имконини беради. Реинвестициялар миқдори 2,2 млн. еврони ташкил этди.
Бухоро вилоятидаги КНАУФ корхоналари 100 фоизлик қувватда ишлаётганлигига қарамасдан Ўзбекистон ички бозори юқори сифатли КНАУФ қурилиш материалларига эҳтиёж сезмоқда. Шу муносабат билан 2019 йилнинг охирида компания Фарғона вилоятида жойлашган учинчи завод қурилишини бошлади. Режалаштирилган инвестициялар миқдори 17,2 миллион еврони ташкил этади. Ишлаб чиқариш 2021 йил охирида бошланади ва бозорга қўшимча 17 млн кв. метр гипскартон қопламалари ва 40 минг тонна қуруқ гипс аралашмалари етказиб берилади.
КНАУФ технологияси бўйича тез қуриладиган модулли уйлар
2020 йилда Ўзбекистонда КНАУФнинг prefab-технологияси асосида қурилган иккита кўргазмали уйи пайдо бўлди. Бундай тез қуриладиган иншоотлар учун лойиҳалар ишлаб чиқиш ва модулларни ишлаб чиқариш «Новый дом» МЧЖ томонидан амалга оширилади. КНАУФ Ўзбекистондан ташқари Россия, Германия, Австрия ва Чехияда ҳам бу йўналишни ривожлантирмоқда.
Модулли уйларнинг ўзига хос хусусияти барча қурилиш элементларини бевосита заводда ишлаб чиқаришдир. Тайёр модуллар қурилиш жойига етказилиб, лойиҳа бўйича тез йиғилади. Йиғиш ва ўрнатиш бир ҳафта давом этади, уйнинг ўзи эса умумий қурилиш ишлари ва коммуникацияларни ҳисобга олган ҳолда 3 ой ичида тўлиқ қурилиши мумкин. Бундай бинолар ҳароратни яхши ушлаб туради – иссиқлик изоляцияси қатлами ўзининг хусусиятларига кўра «икки ғишт» қалинликдаги деворга мос келади. Россияда улар совуққа -25 даражагача бардош бермоқда, Тошкентда синовлар -15 даражада муваффақиятли ўтди.
Модулнинг каркаси (синчи) рухланган металл конструкциядан иборат бўлиб, ташқи қоплама учун намликка ва оловга чидамли цемент плиталари – машҳур КНАУФ АКВАПАНЕЛЬ® ишлатилади. Деворлар ТеплоKNAUF совуқ тўсувчи қопламаси ва АкустиКНАУФ шовқин тўсувчи плиталари билан изоляция қилинган. Ички пардоз ишлари учун КНАУФнинг гипс асосидаги материалларидан фойдаланилади.
Бундай КНАУФ технологиясидан нафақат уй-жой қуриш, балки турли хил объектлар учун ҳам фойдаланиш мумкин: болалар боғчалари, давлат хизматлари марказлари, меҳмонхоналар, маданий ҳордиқ чиқариш жойлари, тиббий ва бошқа пунктлар.
Ўзбекистонда КНАУФ барча йўналишларда фаол ривожланиб бормоқда: ишлаб чиқаришга сармоя киритиш, юқори сифатли қурилиш материаллари бозорида етакчилик мақомини сақлаган ҳолда маҳсулотлар турини кўпайтириш, ўқитиш ва қизиқарли ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш ва бошқалар шулар жумласидандир.