(O´zbek) Шаҳарлар инвестицион жозибадорлигини ошириш тажрибаси

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бизнингча, мақоламизни «Инвестициялар мамлакат иқтисодиётига нима учун зарур, улар амалда қандай фойда беради» деган савол­га жавоб беришдан бошласак, мақ­садга мувофиқ бўлади.
     Мамлакатимиз пойтахти ва ви­лоятлар марказларида туризм, соғ­лиқни сақлаш, таълим, умумий овқат­ланиш ва спорт соҳаларида хизмат кўрсатишнинг энг юқори савияда йўл­га қўйиш, шунингдек, шаҳарлар атрофида юқори технологияли саноат маҳ­сулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш йўли билан муайян ҳу­дудлар аҳолисининг турмуш фаро­вонлиги яхшиланишига, ўша ерларга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хо­рижий сайёҳлар кўпайишига, иқтисо­дий ўсишни таъминлашга, пировард натижада Ўзбекистон жаҳон айвони­да муносиб ўрин эгаллашига эришиш мумкин.
     Албатта, бу жараёнлар ўз-ўзидан амалга ошмайди. Эзгу орзу-тилаклар тўлиқ рўёбга чиқишида маҳаллий ёки хорижий инвесторларнинг турли ман­балар орқали киритиладиган ин­вестициялари беқиёс аҳамият касб этади. Ҳозир дунёда амалга ошири­лаётган ислоҳотлар юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини кўта­риш, яъни, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш заруриятини кел­тириб чиқаради.
     Миллий иқтисодиётимиз тарки­бида инвестициялар улушини оши­риш, хусусан, уларни тизимнинг етак­чи соҳалари ва тармоқларига йўнал­тириш, айниқса, тўғридан-тўғри хо­рижий инвестицияларни кўпайти­риш, биринчи навбатда, қулай ин­вестиция муҳити яратилишини талаб қилади. Бунинг учун хорижий таж­рибаларни атрофлича ўрганиб, шаҳарларимиз­нинг инвестицион жозибадорлигини янада кучайтириш бў­йича таклифлар ишлаб чиқишга тўғ­ри келади. Шу боис қуйида Туркия, Россия ва Қозоғистон пойтахтлари­нинг инвестицион жози­бадорлиги ва қулай инвестиция му­ҳити ҳақида қис­қача тўхталиб ўтиш­ни лозим топдик.
     Туркия Республикаси иқтисодиёти жадал суръатларда ўсиб бориши туфайли бугунга келиб транспорт, телекоммуникация ҳамда энергетика соҳаларига киритилган давлат ва ху­сусий сектор инвестициялари ҳажми кескин ошди. Бунга асосий сабаб­лардан бири сифатида мамлакат пойтахти бўлмиш Анқара шаҳрининг қулай географик жойлашувини, таъ­бир жоиз бўлса, Туркияни Европа, Африка ва Осиё давлатлари билан боғловчи кўприк вазифасини ўташи­ни кўрсатиш мумкин. Қолаверса, бу гўшада 5 миллиондан зиёд киши яшайди, уларнинг 46 фоиздан орти­ғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади, 3,7 миллион нафари турли соҳаларда фаолият юритади, демак­ки, ишчи кучи имкониятлари катта. Мамлакат иқтисодиётининг 9 фоизи шу шаҳар ҳиссасига тўғри келиши, у барқарор иқтисодий ўсиш суръат­ларига эгалиги, ўртача йиллик экс­порт ҳажми 7 миллиард АҚШ долла­ридан кўплиги ҳам пойтахтнинг ўзига хос муҳим стратегик жиҳатлари сана­лади. Шунингдек, Анқарада асосан юқори сифатли технологиялар ишлаб чиқарилиши бу ҳудудга хорижий ин­весторларнинг қизиқиши ортишига туртки бўлмоқда.
     Шаҳарга инвесторларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида Инвестиция­ларни қўллаб-қувватлаш маркази очилган. У асосан республика Иқтисо­диёт ва Саноат вазирлиги билан ҳам­кор­ликда иш юритади. Бош вазифа­ларидан би­ри Анқара ҳамда салоҳия­тли ин­вес­торлар ўртасида савдо ва ҳам­корлик алоқаларини ўрнатиш ҳи­соб­ланади.
     Маълумки, Россия Федерацияси пойтахти Москвада трансмиллий компаниялар, дипломатик ва савдо ваколатхоналари кўп. Шунга кўра у дунёдаги энг йирик бизнес ва мо­лиявий марказлар сирасига киради. Иқтисодиётида замонавий ахборот технологиялари, молия, банк, суғурта, савдо, қурилиш, алоқа, транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари юқори улушга эга. Бу инвесторлар томонидан асосан ушбу соҳаларга инвестиция киритилишига сабабчи бўлмоқда. Айни чоғда, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноатнинг улу­ши ҳам юқори эканлиги Москва­нинг мазкур йўналишдаги имкониятла­рини янада кенгайтиради.
     Шундай эса-да, инвесторларни кўпроқ жалб қилиш учун шаҳарда бир қатор имтиёзлар жорий этилган. Жумладан, уларга фаолиятлари даво­мида фойда, ер ва мулк солиқларидан солиқ юкини 25 фоизгача камайтириш имкони берилади. Москва иқтисодий зонасида бизнесини бошловчилар учун эса бу кўрсаткич 47 фоизгача пасайтирилиши мумкин.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.