(O´zbek) Ўзаро иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янада ривожланиб ҳар томонлама мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзаро манфаатли алоқаларда, айниқса, мамлакатимиз учун устувор саналган савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида мунтазам ижобий тенденция кузатилмоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, юртимизнинг ички бозори, тобора эркинлашаётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити туркиялик тадбиркорлар эътиборини тортмоқда. Улар юртимиз билан ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолаб, ўзбек бозорида ўз ўринларига эга бўлишга интилишмоқда. Айни чоғда Туркия ҳам ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорини кенг очмоқда.
 
     Бундай алоқаларни изчил тараққий эттиришнинг муҳим механизмларидан бири Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг мунтазам фаолият юритишидир. Ўтган йили 22–23 июль кунлари Анқара шаҳрида ушбу комиссиянинг охирги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ҳукуматлараро музокаралардан ташқари «Ўзбекистон – Туркия» бизнес-форуми ҳам ташкил этилди. Пировардида саноат, тижорат, туризм ва бошқа соҳалар бўйича бир қатор янги шартномалар тузилди.
     Мазкур комиссиянинг бу йилги навбатдаги йиғилиши юртимизда ўтказилади. Унда ҳам ҳукуматлараро музокаралар қатори бизнес-форум уюштирилиб, турли соҳаларга тааллуқли янги битимлар имзоланади.
     Анқарада чоп этиладиган «Евроосиё иқтисодий алоқалар» журнали Бош муҳаррири Ҳикмет Эрен мухбиримиз билан суҳбат чоғи давлатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳам­корлик тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди:
     – Туркия сўнгги уч йил давомида Ўзбекистоннинг асосий хорижий шериклари сафида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бу борада икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми динамик равишда тобора кўпаймоқда. Масалан, 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2017 йил 1,5 миллиард долларга етди. Ёки 2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,2 миллиард доллардан ошган бўлса, ўтган йили 2,3 миллиард долларга тенг­лашди.
Муҳими, Ўзбекистоннинг Туркия билан тижорати диверсификация қилинган ва савдо структурасидаги салдо фарқи ҳам жуда катта эмас. Бу товар айирбошлашнинг ҳар икки ­томон учун фойдали бўлишида аҳа­миятлидир.
     Рақамларга қараганда Ўзбекистоннинг Туркияга маҳсулотлар экспорт қилиши кейинги икки йил ичида изчил ўсиб борган. Натижада у диққатга молик кўрсаткичларга эришди, Туркия эса ўзбек экспорти ҳажми бўйича Жанубий Кореяни ортда қол­дириб, тўртинчи ўринга кўтарилди (1-жадвал).
     Шуниси муҳимки, агар Хитой, Россия ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келаётган экспорт структурасидан «Энергия манбалари» бўлими чиқа­риб ташланса, ўзаро савдонинг бу йўналишида Туркия Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шериги эканлиги аён бўлади (2-жадвал).
     Сирасини айтганда, Ўзбекистон четга маҳсулотлар чиқаришда Туркия тимсолида анча ижобий натижаларга эришди. Бу ютуқлар статистик маълумотларда аниқ-равшан исботини топган. Охирги вақтлардаги амалий тажрибаларнинг кўрсатишича Ўзбекистон ва Туркия муносабатларидаги ижобий тенденция икки томонлама савдо алоқалари янада кенгайиши ва барқарорлашишига сезиларли даражада таъсир кўрсат­моқда. Шу тариқа яқин келажакда ўзаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида янада юксакроқ марраларни забт этиш учун пухта замин яратмоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.