(O´zbek) Олмалиқ КМК – ноёб саноат мажмуаси

5/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ёдингизда бўлса, 2018 йили Олмалиқ кон-металлургия комбинати “SFI Management Group” хориж компаниясига ишончли бошқарувга берилган эди. Хўш, ўтган қисқа даврда мамлакатимиз учун муҳим иқтисодий-стратегик аҳамиятга эга ушбу йирик корхонада қандай ўзгаришлар юз берди? Ҳозирги мураккаб пандемия шароитида юзага келган муаммоларни корхона жамоаси қай тариқа бартараф этмоқда? Қандай ютуқларга эришилмоқда?
     Бугун «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдулла ­ХУРСАНОВ билан суҳбатимиз шу саволлар атрофида кечди.
 
     – Олмалиқ кон-металлургия комбинати мамлакатимизнинг энг йирик истиқболли саноат мажмуаларидан бири, – дейди А. Хурсанов. – Ўтган 70 йил давомида мис-молибден, рух-қўрғошин, полиметалл ва олтин таркибли маъданлар қазиб олиш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича комбинат мамлакатимизда мустаҳкам мав­қега эга бўлди. Қувонарлиси, дунёдаги мис маҳсулотларини қазиб олувчи ва уни ишлаб чиқарувчи 30 та йирик корхона сафидан ўрин олди. Бугунга келиб Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ кон ва ер ости маъданларини қазиб оладиган, бойитиш ва олтин саралаш фабрикалари, металлургия заводлари, йирик энергия ва транспорт тизимлари, ривожланган инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини бирлаш­тирган ноёб саноат мажмуасига айланган.
     Республикамиз бўйлаб Тошкент, Наманган, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган 45 та таркибий бўлинмамизда 36 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади. Комбинат дунёнинг 16 мамлакатига йигирма турга яқин маҳсулот экспортини амалга оширмоқда.
     Тўғри, 2018 йили август ойида корхона давлат-хусусий шериклик асосида «SFI Management Group» хорижий компаниясининг ишончли бошқарувига ўтказилди. Шундан сўнг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида юртимиз ҳамда хориждан етакчи олим ва экспертлар жалб қилинди. Улар иштирокида ишлаб чиқариш қувватларини реконс­трукция қилиш ва барқарорлаш­тириш дастури тайёрланди. Бу дастур айни пайтда Рух заводи, Мис бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Комбинатнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида «Ёшлик-I конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси ҳам жадал суръатда давом этаяпти.
     Асосийси, белгиланган прогноз кўрсаткичлари реал бажариб келин­моқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсиши таъминланаяпти. Жумладан, Мис эритиш заводида жорий йилда янги рекорд ўрнатилди – 16 сентябрга қадар 100 минг тонна катод миси олинди! Комбинат тарихида ҳали бундай натижа қайд этилмаган.
     Шу ўринда айтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан комбинатнинг истиқболини белгиловчи, инвестиция лойиҳала­римиз­ни янада жадаллаштирувчи бир қатор муҳим тарихий ҳужжатлар имзоланди. 2020 йил 15 майдаги «Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»­ги ва 26 майда қабул қилинган «Ол­ма­лиқ КМК» АЖ кон майдонлари базасида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси­да»ги қарорлари шулар жумласидандир. Мазкур қарорларга кўра инвес­тиция доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгайди ва жадаллашди. Мисол учун, металлургия комплекслари ва иккита янги мис бойитиш фабрикасини бунёд этиш орқали мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажмини уч бараварга ошириш назарда тутилган. Эътиборлиси, бу лойиҳа амалиётга йўналтирилиши натижасида 10 мингта иш ўрни яратилади.
     – Абдулла Холмуродович, юқо­рида асосий ишлаб чиқариш қув­ватларини реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш дастури ҳақида гапириб ўтдингиз. Ушбу дастур ва унинг ижроси доирасидаги ишлар хусусида ўқувчилари­мизга кенгроқ маълумот берсангиз?
     – «Олмалиқ КМК» АЖ асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконс­трукция қилиш ва барқарорлаш­тириш» инвестиция дастури замирида эскирган ускуналарни янги, замонавий, инновацион ҳамда энерготежамкорларига алмаштириш, шу би­лан бирга атроф-муҳитга зарарли таъсирларни камайтириш, ишчи-мутахассисларнинг ишлаш ва дам олиш­лари учун етарли шарт-ша­роитларни яратиш мақсади мужассам. Ло­йиҳа доирасида Мис бойитиш фаб­рикасида, Рух заводи ва Мис эритиш заводларида кенг қамровли реконструкция ишлари бажарилмоқда. Рух заводида янги сульфат кислота цехи барпо этиляпти. Аҳамиятли томони, бундай реконструкция ишлари барча объектларда ишлаб чиқа­риш жараёни тўхтамаган ҳолда олиб борилмоқда.
     Бугунга қадар лойиҳа доирасидаги ишлар ва етказиб бериладиган ускуналар учун комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан 159,9 млн. доллар молиялаштирилган бўлса, йил охиригача қўшимча 55,0 млн. доллар миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
     – Коронавирус пандемияси шароитида дунёдаги кўплаб етакчи компаниялар иқтисодий қийинчи­лик ва инқирозга бардош бера олмай, иш ўринларини қисқартир­моқда. Маълумки, комбинат шу шароитда ҳам ишлаб чиқариш жа­раёнини тўхтатмаган ҳолда, белгиланган режавий кўрсаткич­ларни бажариб бораяпти. Бундай барқарорликка қай тариқа эри­шилмоқда?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.