(O´zbek) Sifatli mahsulot – davr talabi

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Иқтисодиётда муҳим қои­да бор: хомашёни эмас, тайёр маҳсулотни экспорт қилиш тадбиркорга кўпроқ фойда келтиради. Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда юртимизда четга экспорт қилинаётган ярим тайёр маҳсулотлар ҳажми қама­йиб, тайёр маҳсулотлар тури ва миқ­дори ортиб бормоқда. Айниқса, юртимизда етиштирилган пахтадан тайёр­ланган бежирим либослар дунё бозорида юқори баҳоланмоқда. Албатта, бунда ушбу тармоқда меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъектларининг меҳ­натлари муҳим аҳа­миятга эга.
     Бугунги суҳбатдошимиз – иқти­со­ди­ё­тимизнинг етакчи бўғинлари­дан бири – тўқимачилик соҳасида оз муддат ичида салмоқли натижаларга эришган, аёллар ва болалар учун калготки ва пайпоқ маҳсулот­лари ишлаб чиқарувчи, турдош корхоналар ичида нуфузли мақомга эга, жаҳон андозаларига мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб олган тадбиркор, «PARTNER STRATEGY INVEST» ХК раҳ­бари Беҳзод ТУРСУНОВ.
     «PARTNER STRATEGY INVEST» хусусий корхонаси раҳбари Беҳзод Турсуновнинг тинимсиз изланиши ва ўз устида ишлашлари натижасида корхона ташкил этилганига ҳали бир йил тўлмасдан, бугун ички ва ташқи бозорда ўз мавқеи ва мижозларига эга.
     Қуйида “Partner strategy invest” хусусий корхонаси раҳбари Беҳзод Турсунов ҳамда ушбу корхона менеджери Жамшид Қурбонов билан бўлган эксклюзив интервюни ҳук­мин­гизга ҳавола этамиз.
 
     – Беҳзод Салимович корхонани ташкил этилиш тарихига қисқача тўхталиб ўтсангиз…
     – Биласиз, республикамиз тўқима­чилик соҳасида бир неча асрлик тарихга эга бўлиб, бугунги кунда ҳам ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган қатор имкониятлар доирасида соҳа янада ривожланмоқда. Жумладан, биз ҳам аёллар ва болаларга калготки ва пайпоқ ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп бўлишига қарамай, айнан улар учун сифати юқори маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида «PARTNER STRATEGY INVEST» ХКни ташкил этдик.
     – Жамшид Ҳакимович ишлаб чи­қаришда қайси давлат технологиясидан фойдаланасиз ва корхонада нечта киши меҳнат қи­лади?
Корхона Хитой давлатининг илғор технологияларидан фойдаланади ва бу жараёнларда 20 га яқин ишчи қат­нашиб, автоматлаштирилган ҳар 6-8 машинани 1 киши бошқаради.
     –“Partner strategy invest” хусусий корхонаси бугунги кунда қандай турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқар­моқда?
Ҳозирда корхонамиз эркаклар, аёллар ва болалар учун уч турдаги тирикотаж маҳсулотларини, пайпоқ­лар ва болалар колготкаларини ишлаб чиқармоқда. Бир ой давомида умумий ҳисобда савдо ҳажми бўйича 400 000 донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятига эгамиз. Маҳсулотларимиз жуда харидоргир бўлиб, Тошкент шаҳридаги бир қатор машҳур бренд савдо дўконлари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бундан ташқари ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг 95 фоизи экспортга кетмоқда.
     – Беҳзод Салимович корхонангиз ташкил этилганидан буён қисқа муддат ўтишига қарамай, маҳсулотла­рингиз ички ва ташқи бозорда ўз харидорларига эга бўлди. Тошкент шаҳрининг ўзидаги йирик савдо мажмуаларидан 60 га яқини билан шартнома имзоланибди. Қолаверса, МДҲ давлатларига ҳам маҳсулот экспорти амалга оширилаётган экан. Му­ваффақият сири нимада?
 
 
Сиз суҳбатнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.