Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2. Ноинфратузилмавий шарт-шароитлар:
     ● ҳудудларда миллий ва жаҳон бозорларининг жадал ривожланаётган сегментларида амал қилаётган ҳудудий рақобат устунликларидан фойдаланувчи горизонтал ва вертикал бирлаштирилган тадбиркорлик тузилмаларининг мавжудлиги;
     ● замонавий технологиялардан фойдаланувчи, рақобатбардош маҳ­су­лотлар ишлаб чиқарувчи, бир ёки бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектлари сонининг ортиши;
     ● бизнес-тузилмалари вакилларининг кластерда иштирок этиш заруратини англаб етишлари.
     Бундан ташқари, ҳудудий клас­терлар доирасида тадбиркорлик фаолиятини инфратузилмавий таъминлашнинг устувор жиҳатларидан келиб чиқиб, уларнинг қуйидаги турларини таклиф этиш мумкин, булар:
     ● инновацион жиҳатдан йўналтирилган – фан ва таълим муассасасалари иштирокида ҳудудий иқтисо­диётнинг ўхшаш секторлари ичида шаклланади;
     ● вертикал бирлашган (интеграцияланган) – ишлаб чиқариш жараёнининг ёндош босқичлари кластер ўқини шакллантирувчи, итқтисоди­ётнинг муайян секторида (тармоғида)вертикал ишлаб чиқариш занжири шаклланади;
     ● конгломерат (тасодифий) – мин­тақанинг иқтисодиёт секторлари ва иқтисодий фаолият турларининг юқо­ри асосланган йиғиндиси шакл­ла­нади.
     Бошқарувга кластерли ёндашувни татбиқ этишга оид хориж ва ма­ҳаллий тажриба, назария ва услубиятни ўрганиш асносида кластерни татбиқ этиш тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятларига мос келувчи инфратузилмавий таъминот мавжуд бўлгандагина самарали ҳисобланади, деган хулосага келиш имконини беради.
     Аниқланган ва олиб борилган изланишларга кўра, жаҳонда инновацион йўналтирилган кластернинг тараққий этиши жараёнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасининг қуйидаги босқичлари ва институтлари фаолият юритмоқда:
     1-босқич. Кластернинг доимий иш­тирокчиларини аниқлаш ва иқти­со­дий кластерлаштиришнинг ҳудудий стратегияларини ишлаб чиқиш – клас­терли ривожлантириш марказлари.
     2-босқич. Кластерларни ривож­лантиришнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш – бизнес-инкубаторлар, кафолат фондлари, жамоавий фойдаланиш марказлари, технологиялар трансфери марказлари.
     3-босқич. Кластерларни ривож­лантиришнинг стратегик лойиҳала­рини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш – технопарклар ёки технополислар.
     4-босқич. Кластерларни муста­қил тартибга солган ҳолда ривожлантириш – алоҳида иқтисодий ҳудудлар.
     Инновацион йўналтирилган клас­терларни шакллантириш ва ривож­лантиришда тадбиркорлик тузилмалари, фан ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади, бу эса биринчи босқичда ташкилотлар – кластерларнинг доимий иштирокчиларини бошқариш тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Шунинг учун стратегик ва инновацион менежмент, кластер корхоналарда янги бошқарув усуллари ва механизмлари бўйича энг яхши амалиёт намуналарини аниқлаш ва уларни самарали тарғиб этишга кўмаклашиш бўйича мунтазам ишларни олиб боришга ихтисослашган консалтинг инфратузилмавий хизматларига эҳти­ёж сезилади. Бунда мустақил йўналиш сифатида ҳудудда иқтисодий кластерлаштириш сало­ҳияти ва эҳти­мо­лий йўналишларни баҳолаш имконини берувчи жамоавий маркетинг лойиҳаларини иш­лаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
     Маълумки, ушбу соҳанинг тўлақон­ли ривожланишида маҳаллий ҳокими­ятлар, маҳаллий ўзини-ўзи бош­қа­риш органлари кластерларни ривожлантириш ташкилотларини шакллантиришнинг ташаббускорлари сифатида қатнашишлари, шунингдек кластерларни ташкилий ривожлантириш бў­йича чора-тадбирларни иш­лаб чи­қиш­лари ва уларни қўллаб-қувватлаш­лари мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
     Ҳудудда вертикал бирлашган клас­терни шакллантириш якуний маҳсу­лотни яратишга кўмаклашувчи ишлаб чиқариш, молиявий-иқтисо­дий, логис­тик ва бошқа алоқа­ларнинг мукаммал занжири мавжуд бўлишини кўзда тутади. Олимларнинг фикрла­рига кўра, ушбу кластернинг инфра­тузилмавий таъминоти ишлаб чиқа­риш занжири доирасида минтақа­да турли-туман ишлаб чиқариш­лар­нинг ўзаро таъсирлашуви самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи бозор инфратузилмаси институтларига боғ­лиқдир.
     Фикримизча, ҳудудда вертикал бирлаштирилган кластернинг таркибида, унинг ривожланиш босқичига боғлиқ ҳолда, бозор инфратузилмасининг қуйидаги институтларини яра­тиш тизимини фаоллаштириш лозим:
     1-босқич. Кластернинг доимий иштирокчиларини аниқлаш ва иқти­содий кластерлаштиришнинг минта­қавий стратегияларини ишлаб чи­қиш – савдо-саноат палатаси.
     2-босқич. Кластерларни ривож­лантиришнинг устувор йўналишлари бўйича тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш – давлат харидларини автоматлаштириш тизимлари.
     3-босқич. Кластерларни ривож­лантиришнинг стратегик лойиҳалари­ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш – логистик марказлар, онлайн майдонлари.
     4-босқич. Кластерларни ўз-ўзини тартибга солиб ривожлантириш – ах­борот-маркетинг марказлари.
     Ўрта муддатли истиқболда вертикал бирлаштирилган кластерларни ривожлантиришнинг мақсадли йў­на­лишини мувофиқлаштириш ва рақо­бат тамойилларида такрор ишлаб чи­қариш жараёнида тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро таъсир кўрсатиш механизмини қайта ташкил этиш мақ­садга мувофиқдир. Бун­га «пастдан» кластерли ташаббусни амал­га оширишга қаратилган кластер си­ёсати кў­маклашади. Бошлан­ғич бос­қичда клас­терлар ва уларнинг иштирокчилари ўз-ўзини ривожлантириш стратегиясини шакл­лантиришда бир-бирларига муҳ­тож ҳисобланади. Савдо-саноат палатаси ушбу йўналиш­да ёрдам кўрсатувчи институт ҳисобла­нади. Вер­тикал бир­лаштирилган клас­тер потенциал разряддан амал қилув­чи тоифага ўтиши учун ҳу­дудда маълум инфратузилмавий шароитлар, жумладан, те­гишли бозор­ларга кластер корхоналарининг кириши, хомашё, ходимлар ва логистик таъминотдан фойдаланиш имкониятлари яратилиши лозим.
     Минтақанинг етакчи корхоналари устувор ўринга эга бўлганда клас­тернинг конгломерат тури шаклланади. Конгломерат кластер инфратузилмасининг марказий кичик тизими институционал инфратузилма ҳисобланади, унинг таркибида клас­тернинг ривожланиш босқичларида турли институтларнинг аҳамияти яна­да юқори бўлади.
     Хулоса қилиб айтганда, кластерлар иқтисодий тизимни мустақил ташкил этишнинг янги турларини на­моён этади, кластер сиёсати эса ҳуду­дий сиёсатнинг муҳим таркибий қис­ми ҳисобланади, уни амалга оширишнинг замирида лойиҳавий бош­қа­рув ёндашуви ётади.
 
Шерзод МУСТАФАҚУЛОВ,
иқтисод фанлари номзоди

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.