Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Туманимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини оширишда ҳукуматимиз яратиб бераётган имконият ва имтиёзлар хусусий тадбиркорликнинг кенг қулоч ёзи­шига ҳамда фаолияти ривожланишига сезиларли даражада ижобий таъсир этаётганини таъкидлаш лозим. Бу, ўз навбатида, аҳоли турмуш тарзи янада фаровонлашишига хизмат қил­моқда. Бу каби ўзгаришларни ҳар бир соҳада кузатиш мумкин. Жумладан, илмий-техникавий, демографик сало­ҳият­дан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва хиз­мат кўрсатиш тизими бозор талаблари даражасида ривож­ланмоқ­да. Айниқса, ҳудудда са­ноат, қу­рилиш, транспорт, алоқа, қиш­лоқ хў­жалиги, хизматлар соҳаси, савдо ва ташқи иқ­тисодий алоқалар, тадбир­корлик, меҳ­нат бозори ҳамда ижти­моий со­ҳалар параллел равишда бос­қичма-босқич ривожланиши таъ­мин­лан­моқда. Хусусан, ҳудуднинг конти­нентал иқлим шароити ҳамда жуғро­фий жойлашувидан келиб чи­қиб, со­ҳалар­нинг ривожланишига жид­дий эътибор қара­тилаётганини ҳам алоҳи­да таъкидлаш ўринли.
     Маълумки, экологик жиҳатдан си­­­фатли қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ла­ри етиштириш ва қайта ишлаш сано­атини ривожлантириш бўйича рес­публикамизда катта ресурслар мавжуд. Бу борада иқтисодиёт тар­моқла­рида етакчи соҳа бўлмиш кичик биз­неснинг улушини ошириш му­ҳим аҳа­мият касб этади. Ана шуларни ҳи­собга олган ҳолда туманда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, қури­лиш ишлари, чакана савдо айланмаси, аҳо­лига хизмат кўрсатиш ва сервис, юк ташиш ва йўловчи ташиш бў­йича кўр­саткичлар йил са­йин ошиб бор­моқ­да. Жумладан, саноат маҳсу­лот­лари ишлаб чиқариш 175,3 млрд сўм­га тенг бўлиб, ўсиш 143,9 фо­изни таш­кил этди. Аҳоли ис­теъмол молла­ри ишлаб чиқариш 112,4 фоиз, қиш­лоқ хўжалик маҳсу­лотлари етиш­тириш 127,3 фоиз, капитал қўйилма­лар икки баравардан зиёд, қурилиш ишлари 125,8 фоиз, чакана савдо айлан­маси 164,4 фоиз, пулли хизмат кўр­сатиш 3,7 баравар ҳамда жами хизматлар ҳажми 124,9 фоизни ташкил этди. Ҳисобот йилида маҳаллий бюджет даромадлар режаси 31,6 млрд сўмни ёки 100,2 фоизни ташкил этди, харажатлар иж­роси 88,6 млрд сўмга ёки 99,2 фоизга бажарилиши таъминланди. Тас­диқланган субвенция дас­тури бўйича 2015 йил давомида жами 230 та янги ташкил этилган объектлар ҳисо­бига 1,4 млрд сўм бюджетга қўшимча даромад туширишга эришилди. Натижада, йил якунига нисбатан харажатлардаги субвенция улушини 1,8 фоизга камайтириш таъминланди.
     Ҳудудий режаларни тўлақонли амалга оширишда инвестициявий ло­йиҳалар, кредит қўйилмалари ҳажми­ни кўпайтиришга алоҳида эътибор қа­ратилмоқда. Ҳозир туманда бешта тижорат банк филиаллари ва битта мини-банк фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 2015 йил давомида жами 908 млн сўмлик кредит маблағ­лари ажратилди. Жумладан, саноатга 184 млн сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 155 млн сўм, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 75 млн сўм, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклашга 494 млн сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, туманда кичик корхона, микрофирма, якка тартибдаги тадбиркорлик ҳамда уй меҳна­тининг барча шаклларини ривожлан­тириш, оилавий тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлаш ва бошқа соҳа­лар фао­лиятини самарали ташкил этишга қа­рийб 4,3 млрд сўм кредит маблағ­лари ажратилди. Бу эса, ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривож­лантириш, уни қўл­лаб-қувватлаш бо­расида амалга оширилаётган ишларга сезиларли да­ражада ижобий таъсир кўрсатмоқда.
 
Isomiddinov-1

     Белгиланган давлат дастурига кў­ра қурилиш ишларига ҳам катта эъти­бор қаратиляпти. Жумладан, бунёд этилаётган иншоотларнинг ак­сария­ти аҳолининг ижтимоий шарт-шароитини яхшилаш учун хизмат қи­лади­ган, яъни соғлиқни сақлаш ва таълим йўналиши ҳамда замонавий қиш­лоқ массивлари қурилишига имкон ярат­япти. Намунавий лойиҳа­лар бў­йича қурилаётган тураржойларнинг ўз вақ­тида фойдаланишга топширилишини таъминлаш юзасидан 2016 йилда бит­та массивда 11,5 млрд сўмга 67 та на­мунавий уй-жой қурилади. Бу массивда хусусий тадбиркорлар томонидан маиший хизмат шохобчалари ҳамда болалар майдончалари қури­лиши ҳам режалаштирилган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш бо­ра­сидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича ҳам бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Яъни, танлов савдоси орқали «ноль» харид қийматида инвестиция мажбуриятлари эвазига янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилиши белгилан­ган фойдаланилмаётган ет­тита би­но ва иншоот киритилган. Ушбу объектлар ўтган йилнинг 8–14 июль кунлари ўтказилган танлов натижасига кўра, 5,9 млрд сўм инвес­тиция киритиш ва қарийб 371 та иш ўрни яратиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига сотилди.
Қувонарлиси, татбиқ этилаётган мана шундай кенг кўламли ислоҳот­ларни самарали амалга оширилаётгани ўз навбатида уйчиликларни сид­қи­дилдан меҳнат қилиб, табиий, иқти­со­дий ва ижтимоий имкониятлардан оқилона фойдаланишлари учун йўл очиб бермоқда. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш сано­ати, савдо ҳамда маиший хизмат, фан ва таълим, тиббий хизмат ва бош­қа тар­моқлар жадал тараққий этишига, аҳоли турмуш тарзи ҳар тарафлама ях­шиланишига муваффақ бўлинмоқда.
     Мухтасар қилиб айтганда, қалби­дан ватанпарварлик, шу юртнинг асл фарзанди бўлишдек улуғ фазилатлар мустаҳкам ўрин олган, бугунги замонга мос қадам ташлаётган, янгича фикр ва дунёқараш билан эртанги келажагини қураётган меҳнат аҳли­нинг юз-кўзидаги ғайрат-шижоат, бунёдкорлик ва яратувчанлик туйғу­ла­ри­мизни жунбушга келтиради. Бу эса, ҳеч шак-шубҳасиз, бизнинг Буюк келажак қу­ришга бўлган интилишимизга қувват бағишлайди!
 
Мухибилло ИСОМИДДИНОВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.