(O´zbek) Iqtisodiy ta’lim tizimini takomillashtirish

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳар бир мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти­даги мавқеи на­фақат ушбу мамлакат ҳуду­дининг ҳажми ва минерал хомашё ресурсларига бой эканлиги, балки рақобатбардош­лик даражаси билан ҳам ўлчанади. ­Яъни, юқори технологияларга асосла­ниб турли хилдаги сифатли маҳсулот­лар иш­лаб чиқариш ҳамда уларнинг ри­вож­ланган­лик даражаси эътиборга олинади.
     Жаҳон хўжалик тизимида глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб, бозор муносабатлари такомиллашиб бораётган айни пайтда иқти­со­дий таъ­лим тизимини ривожлантириш ало­ҳи­да аҳамиятга эга бўлиб, у тобора ку­чайиб бораётган замон талаблари­га жавоб берадиган иқти­содчи кадр­ларни тайёрлашни тақозо этади.
     Аммо, замонавий иқтисодий жараёнлар ва тенденциялар шундан далолат берадики, иқтисодий таълим доимий, узлуксиз такомиллаштирилиши, жаҳон хўжалигида, жумладан, турли давлат ва минтақаларда юз бе­раётган мураккаб ўзгаришларнинг тезкор таҳлили, жаҳон бозори конъюнктурасидаги динамик ҳолатлар те­гишли равишда тизимли тадқиқ этили­ши лозим. Ушбу иқтисодий таълим ти­зимидаги масалалар тезкор ҳал эти­лиши учун чуқур ислоҳотларни давом эттириш талаб этилади.
     Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов жа­ҳон иқ­тисодиётининг бундан кейинги ри­вож­ланиш тенденцияларига, мамлака­тимизда иқтисодий ҳаётни модернизациялаш масалаларига муносабат билдириб, молиявий-иқти­со­дий ин­қи­роз оқибатларини бартараф этиш мураккаб кечиши ва иқтисоди­ётни соғломлаштириш жараёни узоқ давомли ва ўта мураккаб бў­лиши мумкинлигини кўрсатиб ўтган.
     Таълим соҳасига устувор эътибор қаратиш замонавий ривожланишнинг объектив қонунияти ва асосий шарти ҳисобланади. Демак, иқтисо­дий таълим тизими, ўз навбатида, таъ­лим жараёнининг таркибий қисми сифатида, инсон ривожланишининг асосий мақсадини рўёбга чиқариш – кишиларнинг турмуш фаровонлигини ҳамда маърифий соҳанинг динамик тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодий таълимнинг илгари кузатилмаган устувор йўналишлари, унинг иқтисодий парадигмалари ўзгараётган бир шароитда жамият ҳаётидаги ролининг ортиб бориши, таълимнинг асосий иқтисо­дий ресурслардан бирига айланганлиги ва касбий малака, ижодий ва тад­биркорлик қобилиятида юзага чи­қиши, инсон иқтисодий фаолиятининг бевосита бошқа омилларга боғ­ланиб қолаётганлиги, мотивация­нинг моддий рағбатлантиришга эмас, балки ахборотлар кўламига, уларни қай­та ишлаш имкониятларига тўғри­дан-тўғри алоқадорлиги кучайиши кабиларда намоён бўлмоқда.
     Бозор иқтисодиёти шароитида ре­сурсларни оптимал жойлаштириш, иқ­тисодий омилларнинг реал ликвидли иқтисодий ресурсларга айлантириш тезлигини оширишда иқтисо­дий моделлаштириш, иқтисодий масала­ларнинг оптимал ечимларини то­пиш, тадбиркорлик доираларига иқ­ти­содий тафаккур қилиш тарзини ки­ритиш ва такомиллаштириш ҳал қи­лув­чи роль ўйнайди.
     Иқтисодий таълимнинг тизим сифатида намоён бўлишида мазкур таъ­лим йўналишининг шаклланган таълим ва маърифий қадриятлар, давлатнинг таълим концепцияси ва стратегияси мақсадлари, таълим сиёсатини амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий асослари на­қадар бир бирига мослиги ҳал қилув­чи аҳамиятга эга.
     Иқтисодий таълим тизимини иқ­тисодиётни ривожлантиришдаги ўрни, унинг моҳияти тўғрисида иқтисод­чи олимлар томонидан ҳали ягона ил­мий назарий асосланган фикр йўқ, десак хато қилмаган бўламиз.
     Таниқли иқтисодчи олимлар таълим, хусусан, иқтисодий таълимни ин­сон ривожланиши концепциясида асосий ва марказий ўринлардан жой олишини, мазкур йўналишда таълим ва илм-фанни юқори даражада ривожлантириш ижтимоий, техник ҳам­да иқтисодий тараққиётнинг му­ҳим интеллектуал омилларидан бири си­фатида қайд этишади. Ҳатто, статис­тик маълумотлар ва таҳлилий материаллар ҳам, камбағаллик ва қаш­шоқлик ҳам муайян даражада таълим даражасига, кишиларнинг иқтисодий билим соҳасидаги саводхонлик даражасига боғлиқ эканлигини тасдиқ­лайди.
     Глобал миқёсда инсон тараққиёти омиллари ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш, инсон капитали­га инвестициялар киритиш каби атама ва тушунчаларнинг кенг кўлам­да тарғиб қилинаётганлиги бежиз эмас. Чунки, уларнинг «иқтисодий организм»­га айланиб улгургани иқти­со­дий тафаккур такомиллаштирилишига урғу бериш зарурлигини билдиради. Иқ­ти­содчи олим Н. Тўхлиев фикрича, жамиятнинг ялпи иқтисодий салоҳи­яти таркибига ресурслар сало­ҳияти (минерал хомашё, ер ва сув, меҳнат ресурслари каби), илмий, илмий-техника, инновацион салоҳият, ишлаб чи­қариш кучлари, ишлаб чи­қа­риш муносабатлари, миллий бойлик, асосий фондлар билан бир қа­торда замонавий иқтисодий билимларни ўз­лаштириш ва уни кенгайтирилган тарзда қайта ишлаш ҳамда иқтисодий самарадорликни таъминлашга хизмат қилдириш имкониятлари ҳам ки­ради. Ёки иқтисодий таълимга шахс­нинг илк ва туб ижтимоий эҳтиёжла­ридан бири деб қаралса, у ҳолда иқти­содий таълим шахс шаклланиши­нинг дастлабки давридан бош­лаб тат­биқ этилиши зарур.
     Иқтисодий таълимга давлат дара­жасида эътибор қаратилган ҳолат­дагина, аҳолининг ақлий салоҳиятини оширишга, имкониятлардан самарали ва тўла фойдаланишга муваффақ бўлинади. Иқтисодиёт фанларини тар­ғиб этишда зарур билимга эга бўлиш, мамлакатни ривожлантириш ва миллий бойликни тўплаш ва кўпайтиришнинг муҳим таркибий қисмига айла­ниши лозим. Шу билан бирга, давлат ижтимоий-иқтисодий соҳа ва тармоқ­лардан бирига устуворлик бер­масдан, балки реал иқтисодий фаолиятга қан­чалик эътибор қаратса, иқтисодий таъ­лим тизими шунчалик тез ўз натижасини намоён қи­лади.
     Иқтисодий таълимга жамият нуқ­таи назаридан қараладиган бўлса, таъ­лим жамиятни ривожлантиришда гло­бал моддий-маънавий қадрият­лар, ўзига хос ижтимоий менталитет ва дун­ёқарашни шакллантиришга хизмат қи­лади. Ривожланган мамлакатлар ички турмуш тарзида шу нарса намо­ён бўладики, яъни, жамият аъзолари ёки алоҳида олинган ижтимоий қат­ламлар одатда, муаммоларни қо­нун доирасида, хўжалик юри­тиш ва мулк­чиликка эгалик қилиш ва бошқа шунга ўхшаш қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжат­лари доирасида ҳал қилади. Бунга ал­батта туб иқтисодий манфаатларнинг оптимал ечимига олиб келадиган ме­ханизмларни шакллантириш орқа­ли эришилади.
     МДҲ мамлакатларида бозор ис­лоҳотларини амалга ошириш жараёнида маълум қийинчиликлар юза­га келишига асосий сабаб – иқти­со­дий би­лимлар талабларидан хабарсиз, ижтимоий-иқтисодий таназ­зулнинг туб моҳиятини чуқур билмаслик оқи­батида бозор трансформацияси жараёнларига мослаша олмаслик, но­тўғ­ри қарорлар қабул қилиш ҳоллари тез-тез учраб тургани бўлди.
     Бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлашда «500 кун», «шок терапия­си» каби қарашларнинг келиб чи­қиши ҳам шундай ёндашувларнинг натижа­си, дейиш мумкин. Иқтисодий тарақ­қи­ёт тадрижий мазмунда эканлиги ҳи­собга олинса, ислоҳотларга инқило­бий йўллар орқали эришиб бўлмас­лиги аён бўлади. Мазкур муло­ҳазалар иқти­содий билимлар такомиллашуви ва жамият ривожланиши тадрижийлиги ўртасида мантиқий боғ­лиқлик мавжудлигини кўрсатади.
     Иқтисодий таълим жамият аъзоларининг иқтисодий тафаккур тарзини шакллантириш ва кенгайтириб бо­ришни, иқтисодий-хўжалик фаолияти кўникмаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашни, иқтисодий ҳаётнинг тез ўзгарувчан соҳаларига мос­лашиш тажрибасини орттиришни, иқтисодий воқеа-ҳодисаларга уларнинг онгли муносабатини шакллантиришни назарда тутади.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.