(O´zbek) Jahon paxta tolasi bozoridagi konyunktura

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда дунё бўйи­ча 34 млн гектар майдонда пахта етиш­тирилади, бу жами қиш­лоқ хўжалиги майдонининг икки фоизини таш­кил этади. Ҳар йили ўртача 23 млн тонна пахта толаси ишлаб чиқарилмоқда. Пахта толаси ишлаб чиқариш сўнгги 35 йилда 2,1 баробар ошди. Яъни, бу ўсиш пахта майдонлари кенгайиши ва ҳосил­дорлик оширилиши билан боғ­лиқ бўлди. Хусусан, АҚШ пахта экин майдонини 3,5 млн гектардан 5,6 млн гектарга, Покистон 1,8 млн гектардан 3,13 млн гектарга кўпайтирди. Ҳиндистонда пахта майдонлари 11,8 млн гектарга етди.
     Жаҳон пахта толаси бозори конъюнктурасини таҳлил қилишда пахта толасини ишлаб чиқариш ҳажми, уни қайта ишлаш ҳажми, истеъмол қилиш ҳажми, экспорт ва импорт ҳаж­ми, шу­нингдек, йил охиридаги захира қол­диғини ўрганиш амалга оширилади.
     Узоқ йиллар мобайнида пахта то­ласи ишлаб чиқаришда АҚШ ва собиқ иттифоқ етакчилик қилган бўлса, сўнг­ги йилларда Хитой Халқ Республика­си, сўнгра 2015–2016 йиллардан бошлаб, Ҳиндистон етакчиликни қўл­га ол­ди. Ўзбекистонда пахта толаси иш­лаб чиқариш ҳажми бир қадар пасай­ган (1-жадвал).

13_1-uz

     Умуман олганда, пахта толаси иш­лаб чиқариш ҳажми 2012 йилда 27,7 млн тоннани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йил мавсумида 23,4 млн тоннани ташкил этган ёки 15,7 фоизга пасайган.
     Жаҳон пахта толаси бозорини таҳ­лил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, сўнгги беш йилликда асосан пахта толаси ишлаб чиқариш ҳаж­мининг асосий қисми ХХР, Ҳин­дистон, АҚШ, Покистон, Бразилия, Ўзбекистон, Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Яъни, 2015–2016 йилларда улар ҳис­сасига жами ишлаб чиқарил­ган пахта толасининг 83,9 фоизи тўғ­ри келди.
     Ҳозирги вақтда пахта толасининг 60 фоиздан кўпроғи Осиё қитъасида етиштирилмоқда. Ушбу қитъадаги энг асосий пахта толаси етиштирувчи мамлакатлар – ХХР, Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳисобланади.
     Америка қитъасида пахта толасининг 27 фоизи етиштирилмоқда. Ушбу қитъада асосий пахта етиштирувчи мамлакатлар – АҚШ, Бразилия, Никарагуа, Гватемала, Сальвадор, Ар­гентина, Перу, Колумбия, Венесуэла, Парагвай ва Эквадор ҳисобланади. Африка қитъасида эса, пахта толасининг қарийб саккиз фоизи тайёрланади. Унинг асосий қисми, асо­сан, Миср, Судан мамлакатлари улушига тўғри келади.
     Австралияда пахтачилик тез суръ­атлар билан ривожланмоқда. Бу ерда жаҳон пахта толасининг 3,5 фоизи, Европа қитъасида эса 1,5 фоизи етиштирилмоқда.
     Жаҳонда пахта толасини экспорт қилишда Ўзбекистон яқин йилларга­ча АҚШдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб келган бўлса, сўнгги йилларда асосий рақобатчилардан бири са­налган Ҳиндистон иккинчи ўринга чиқ­ди. Лекин, ишлаб чиқарилган пах­та таннархининг пастлигини ҳи­соб­га оладиган бўлсак, улар учун жаҳон бо­зорига пахта етказиб бериш иқтисо­дий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Хитой, Покистон, Ҳиндистон ка­би давлатлар ўз пахтасини ўзлари қайта иш­лайди. АҚШ эса учдан бир қисмини четга чиқаради (2-жадвал).

13_2-uz

     Пахта толаси ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан Миср, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, ХХР ип ва газлама экспорт қилишга эътибор қаратмоқда. Масалан, Ҳиндистон 6,3 млн тонна пахта толасидан 5,5 млн тоннасини ўзида қайта ишлайди. ХХР йилига 5,5–5,6 млн тонна пахта толаси ишлаб чиқаради, 1,25 млн тонна импорт қи­лади ва уларнинг барчасини ўзида қайта ишлайди. Покистон 2,0–2,2 млн тонна пахта толаси ишлаб чиқа­риб, барчасини ўзида қайта ишлайди. Туркия йилига 610 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарган ҳолда импорт ҳисобига йилига 2,2–2,3 млн тонна пахта толасини қайта ишлайди.
     МДҲда пахта экспортининг асосий қисми хомашё кўринишига эга. Масалан, Тожикистонда 90 фоиз пахта толаси қайта ишланмаган ҳолда четга чиқарилади.
     Бугунги кунда пахта толаси ис­теъмолчилари саналган тўқимачилик саноати унинг сифатига юқори талаб­лар қўймоқда. Жаҳон пахта толаси бозорида асосий истеъмолчилар – бу, Хитой ва Ҳиндистон давлатлари бўлиб, улар улушига 29,8 ва 22,7 фоиз улуш тўғри келмоқда.
     Сўнгги йилларда пахта толасининг экспорт ва импорти пахта маҳ­сулотлари, масалан, ип ва газлама савдосига қараганда бир қадар суст­роқ бўлмоқда. Бу шундан далолат бе­радики, қатор мамлакатлар пахта етиштиришдан кўра уни сотиб олишни афзал кўради.
     Пахта толасини хомашё кўринишида жаҳон бозорида сотиш, шубҳа­сиз, маълум даражада валюта даромадларини келтиради. Бироқ, бу да­ромадлар ҳажми ушбу турдаги хом­ашёни комплекс чуқур қайта ишлаб чиқаришга нисбатан сезиларли даражада кам бўлади.
     Масалан, Р.Абдуллаев таҳлилла­рида Ўзбекистонда ривожланган иш­лаб чиқариш инфратузилмаси яратилиши ҳисобига пахта толасини қай­та ишлаш улушини 40 фоизгача ошириш, унинг бир қисмини сотиш қа­рийб 1,3 млрд АҚШ доллари, пахта толасининг қолган қисмидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот сотишдан эса 17,7 млрд доллар ҳажмида валюта тушумлари келиши асосланган. Шунингдек, 2,1 млн киши учун қўшимча иш ўринлари яратилади. Бу ҳисоб-китоблардан мамлакатимизда пахта толасини чуқур қайта ишлашни ривожлантиришнинг яққол устунлиги кўриниб турибди.
     Ҳозирги замон инновация технологиясини, инвестиция ресурсларини жалб этиш ҳисобига юқори қў­шилган қийматга эга буюмлар билан жаҳон ва ички бозорга чиқишга имкон берадиган табақалаштирилган пахтани қайта ишлаш тармоғини ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ­лар йўқ.
     Ўзбекистонда мустақиллик йилларида пахта яккаҳокимлигига бар­ҳам бериш ҳамда экология бузилишининг олдини олиш мақсадида пах­та экин майдонлари икки баравар қисқартирилди ва 2015 йилда 1,3 млн гектарни ташкил этди. Келажакда, 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан уч миллион тоннага бос­қичма-босқич қисқартириш белгиланган.
     Ўзбекистон 2015 йилда ишлаб чи­қарган пахта толасининг қарийб 44 фоизини қайта ишлашга эришган бўл­са, тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш дастурига биноан, 2015–2020 йилларда ушбу тармоқ­ларда умумий қиймати 1 млрд доллардан зиёд 80 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган ва пахта толасини ички қайта ишлаш улушини 2020 йилда 70 фоизга етказиш белгиланган. Бу эса, мамлакат тў­қи­мачилик саноати экспорт салоҳия­тини 1,8 баробардан зиёд оширишга имкон беради.
     Енгил ва тўқимачилик саноати республикамизнинг умумий экспорт ҳажмида муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда тармоққа замонавий юқори унумли технологиялар жорий этилиши туфайли, хорижга маҳсулот чиқа­риш 120 баробар ошди: яъни, 1991 йилдаги 7 млн.дан 2015 йилда 1 ­млрд долларга етди.
     Маҳсулотлар экспорт кўлами ҳам­да экспорт қилувчи корхоналар сони ҳам кенгайди. Айни вақтда ўзбек пахтасини жаҳон бозорига етказиб бериш кўлами тобора кенгайиб бор­моқда. Бунинг боиси, пахта толасининг пишиб етилганлиги, юқори да­ра­жада мустаҳкамлиги ҳамда бир хил­лиги кўрсаткичи бўйича юқори ба­ҳоланади.
     Бироқ, жаҳон бозорида пахта толаси нархи ва унга бўлган талабнинг кескин пасайиши ва рақобатнинг оши­ши кузатилмоқда. Айнан шу каби ҳо­латни ҳамда жаҳон пахта толаси бозори конъюнктураси даражасига таъ­сир қилувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларига асосланиб, республикамизнинг жа­ҳон пахта толаси бозоридаги рақо­бат маркетинг стратегиясини ишлаб чи­қиш тақозо этилади.

 

Нодир АКБАРОВ,
мустақил изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.