(O´zbek) Jahon standartlari darajasidagi turizmni rivojlantirish

3/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда туризм дунё иқтисодиётида энг даромадли ва энг жадал ривожланиб бораётган соҳа­лардан бирига айланди. Тад­қиқотлардан маълум бўлишича, туризм инфратузилмаси даромад келтириш бўйича учинчи ўринни эгаллаганидан ташқари, ушбу соҳанинг такомиллаштирилиши транс­порт, савдо-сотиқ, озиқ-овқат, қури­лиш, ҳунармандчилик ва бошқа кўп­лаб хизмат турлари ривожланишига ҳам сезиларли даражада ижобий таъ­сир кўрсатади. Шу жумладан, мам­лакат ташқи қиёфасини замонавийлаштириш, меҳмонхона индустриясини ривожлантириш, ресторан бизнесида юқори хизматни ташкил этиш ҳамда транспорт-коммуникация тизимлари каби кўплаб тар­моқларнинг ўзаро бир-бирига боғла­нувчи механизмлари шаклланишига хизмат қи­лади.
     Туризм соҳасидаги глобал ўзгаришлар дунё мамлакатлари ўртасидаги масофани яқинлаштириб, уларнинг турли даражадаги ўзаро муносабатларини фаоллаштириш, имконият эшиклари кенгроқ очилишини таъминлаш бўйича энг ишончли, энг мустаҳкам тизим ролини бажармоқ­да. Яъни, қисқа фурсатга саёҳат қилиш ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш комплексларининг иқ­ти­содий нафлилик кўрсаткичи ор­тиб бормоқда. Ушбу нуқтаи-назар­нинг илмий-амалий тарафига жиддий эъти­бор қаратадиган ва мулоҳаза қилади­ган бўлсак, қуйидаги кўринишдаги манзара намоён бўлади: туристик маҳ­су­лотлар ва хизматларнинг яратили­ши ва сотилиши – энг арзон нархлар­да таклиф қилаётган мамлакатлар ҳу­ду­дига кўчаётганини кузатиш ­мумкин. Масалан, саёҳат ва дам олиш, хизмат кўрсатиш қанчалик қулай ҳам­да арзон бўлса, узоқ масофа бўлиши­га қа­рамай мазкур мамлакатга таш­риф бую­рувчилар сони ортиб бор­моқда.
     Туризм ижтимоий-иқтисодий ривожланишга сезиларли даражада таъ­сир кўрсатиши сабабли ҳам, соҳа­га жалб қилинаётган инвестициялар ва капитал қўйилмалар ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани кузатилмоқ­да. Шу билан бирга, мазкур қўйил­малар қисқа фурсатда ўзини оқ­ла­ши халқаро туристик компаниялар имкониятлари кенгайишини таъминлаётгани, иккинчидан, соҳа рақобат­бардошлигини оширишда табиий ре­сурслардан максимал даражада фой­даланаётган тузилмалар кўпайи­шига ҳам сабаб бўлмоқда. Айни пайт­да ижтимоий ва табиий ресурслардан самарали фойдаланаётган мамлакатлар туристик салоҳиятини кучайтиришга кўплаб ички ва ташқи инвести­цияларни жалб этмоқда. Турли дара­жадаги хизматларни таклиф эта­ётган компаниялар эса, энг аввало, сайёҳ­лар қизиқишини, ёшини ино­батга оли­шаётгани, ҳордиқ чи­қариш вақт­лари­ни самарали ўтказиш­лари учун барча шарт-шароитларни талабларга мо­нанд ташкил этаётганлари ҳам ях­ши самара бермоқда. Албатта, сайру саёҳат қилишдан кўз­ланган асосий мақсад – мароқли дам олиш, ҳордиқ чиқариб соғлиқни тик­лаш, табиий ландшафт гўзаллигидан баҳ­раманд бўлиш, бошқа халқларнинг урф-одатлари, анъана ҳамда қадрият­лари билан яқиндан танишишдан иборат.
     Туризм инфратузилмаси ривож­ланаётган мамлакатларнинг иқтисо­диёти динамик тарзда ўсаётгани, де­яр­ли барча соҳаларга у ёки бу тарз­да ижобий таъсир кўрсатаётгани, чет эл валюталари кириб келишининг му­ҳим манбаига ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш воситасига айланаётгани кузатилмоқда.
     Айни пайтда туризм ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий омил­лар сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин:
     ● иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожланишнинг сайёҳлик соҳасига жалб қилинаётган молиявий маблағ­лар билан бевосита боғлиқлиги;
     ● барча транспорт турлари тако­миллаштирилиши туфайли йўл ҳақи­нинг арзонлашиши;
     ● ривожланган мамлакатларда ёлланма ишчилар сонининг кўпайи­ши ҳам­да хизматлар сифатининг ях­шила­ниб бориши;
     ● меҳнат қилиш жараёнининг ин­тенсивлашуви, ишчи-хизматчиларнинг узоқ муддатли таътилга чиқиш­лари учун имкониятлар яратилиши;
     ● давлатлараро ва ҳудудларнинг ўзаро алоқалари, мамлакатлар ўртасида маданий муносабатларнинг ривожланиши;
     ● хизмат кўрсатиш ҳамда юк ташиш жараёнида максимал ривожланиш, телекоммуникация фаолиятининг рағбатлантирилиши;
     ● валютани олиб чиқишдаги чек­ловлар камайиши, чегарадан ўтиш­даги расмиятчиликлар соддалаштирилиши.
     Туризм ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мультипликатив таъсир кўрсатиш бўйича бошқа соҳа­ларга қараганда етакчи ҳисобланади.
     Мамлакатимизда талаблар даражасидаги туризм хизматларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги сабабли, туристик йўналишлар тобора кенгайиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, халқаро туристик бо­зордаги интеграцияни мустаҳкамлаш, тарихий-маданий меросни бутунжа­ҳон ҳамжамиятига таништириш ҳам­да туристларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш ишлари ти­зимли равиш­да босқичма-босқич амалга оширил­моқда. Туризм устувор йўналишлардан бири экан, унинг салоҳиятини оши­ришга эътибор қа­ра­тиш, жадал ри­вожлантириш учун қулай иқтисо­дий ва ташкилий-ҳу­қуқий шарт-шароитлар яратиш бўйи­ча ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган яхлит концепциянинг шакллантирилиши ҳамда амалга оширилишини таъ­минлаш лозим.
     Бежизга жаннатмакон юртимизни ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қилиш учун қулай минтақа, дейишмайди. Буюк тарихи, шонли ўтмиши билан бутун дунё аҳлини ўзига оҳанрабодек жалб этаётган мамлакатимизнинг ижтимоий ва табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш туризмни ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан би­ри саналади. Шу жумладан, замонавий иншоотлар қурилиши, муқаддас зиёратгоҳларни ободонлаштириш ва теварак-атрофини кўкаламзорлаштириш, транспорт ва коммуникация ти­зимлари фаолиятини йўлга қўйиш – рес­публикамизда жаҳон стандартлари даражасидаги туризмни ривож­лантириш имконини беради.
 
Гулбаҳор ЭРКАЕВА,
иқтисод фанлари номзоди;
Амина ТОИРОВА,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.