(O´zbek) Oziq-ovqat sanoatini rivojlantirish – farovonlik garovi!

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда иқтисо­диётни жадал суръ­атлар билан ривож­лантириш ҳамда аҳо­ли фаровонлигини таъминлашга қаратилаётган иқти­со­дий ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ай­ниқса, бутун жаҳон глобал муаммоларидан бирига айланган – аҳоли­нинг озиқ-ов­қат маҳсу­лотларига бўл­ган талабини қонди­ришда ер, сув ҳам­да бош­қа табиий бойликлардан унумли фойдаланиш ва узоқни кўзлаб иш олиб боришда республикамизда давлат дастурларининг ўрни ниҳо­ятда катта бўлмоқда. Уларни босқичма-босқич амал­га оширишдан кўзда тутилган асосий мақсад – рес­публикамиз фуқа­роларининг ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ва тўкин-сочин ҳаёт тарзини таъминлашдан иборат.
     Агар дунёда ҳукм сураётган жа­ҳон молиявий – иқтисодий инқирози ва унинг салбий оқибатларини эътиборга оладиган бўлсак, Юртбошимизнинг оқилона сиёсати ва бевосита кўрсатмалари бўйича амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг нақадар кенг кўламли эканли­ги маълум бўлади. Бунда, энг ав­вало, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи­қа­риш кўламини ошириш, энг кам харажат ва кам энергия сарф қилувчи техника-технологиялардан самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш, мазкур соҳани замон талабларидан келиб чиқиб бошқариш тизимини янада такомиллаштириш зарурияти пай­до бўлмоқда.
Ruziyeva_Ergashev
     Шу сабабли ҳам, республикада озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш асо­сида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хомашёсини чуқур қайта ишлашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, сифатли озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини кўпайтиришга катта эътибор қа­ратилмоқда. Яъни, ички ва ташқи бозорларни ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказишни чуқур­лаштириш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дас­турлари ишлаб чиқилишини фаоллаштириш чора-тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, хом­ашёни чуқур қайта ишлаш ва ра­қобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш­да тармоқ корхоналарига кўмакла­шиш, ички бозорни тўлдириш ҳам­да экспортга етказиб беришда илғор хал­қаро тажрибаларни ўрганиш, иш­лаб чиқаришни модернизация қи­лиш ва техник-технологик жиҳат­дан қайта жиҳозлашда юқори унумли инновацияларни жорий этиш, бунда тўғри­дан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш яхши самара беради. Буни 2015 йилда озиқ-овқат саноати­да амалга оширилган 983 та ҳуду­дий инвестиция дастурлари мисолида яқ­қол кўришимиз мумкин.
     Бундан ташқари, юқорида қайд этилган озиқ-овқат саноатида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ижроси натижасида 10575 та янги иш ўрни яратилди. Шу жумладан, Бухоро вилоятида ҳам сифатли, ҳам ра­қобатбардош озиқ-овқат маҳсулот­лари тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ҳисобига ички бозорни тўлдириш ҳамда экспортга кўпроқ чиқаришда илғор техника-технологияларни жалб қилиш йўлларини из­лаб топишда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация­лашда юқори унумли замонавий ин­новациялар жорий этилгани ижобий натижалар берди.
     Айниқса, вилоят ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш­га ихтисослаштирилган замонавий корхоналар ташкил этиш, мавжудла­рини модернизация ва реконструк­ция қилиш ишларига катта эътибор берилди. Бунинг натижасида қуйида­ги янги замонавий озиқ-ов­қат саноа­ти маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўл­га қўйилди:
     ● нон маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришни кўпайтириш;
     ● қандолат маҳсулотлари тайёрлашни кенгайтириш;
     ● яхна ичимликлар ишлаб чиқа­ришни ташкил этиш;
     ● ун маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришни кенгайтириш;
     ● йодланган туз тайёрлаш ҳажм­ларини ошириш;
     ● суяк уни ишлаб чиқаришга ало­ҳида эътибор бериш;
     ● макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
     ● ички эҳтиёжга қараб чой қа­доқ­лашни ташкил этиш.
     Шу билан бирга, республикамиз­да ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича янги замонавий корхоналар ташкил этилаётганлиги аҳоли фаровонлигини оширишга хиз­мат қила­ётганлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўша­ётган­лигини таъкидлаш ўринли. Маъ­лум­ки, янги ташкил қилинадиган кор­хо­наларни молиялаштириш бўйича рес­публикамизда ишлаб чиқа­рувчи­лар учун турли даражада­ги им­тиёзлар берилмоқда, яъни банк кредитлари ажратиш борасида етарли қулай­ликлар ва шарт-шароитлар яра­тил­моқда. Шу билан бирга, улар ўз маб­лағлари ва хорижий инвести­ция­лар, кредитлардан фойдаланиш ҳу­қуқига ҳам эгадирлар.
     Бу борада вилоят ҳудудида янгидан ташкил қилинган озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарув­чи корхоналар фаолиятини йўлга қўйишда хорижий инвестициялар ва кредитларга мурожаат қилинмади. Бу эса, республикамизда ички инвес­тициялардан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, маҳал­лий ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини англатади.
     Юқоридаги мулоҳазалардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги илм-фан таҳлиллари, илмий-тад­қиқот натижалари, озиқ-овқат маҳсу­лотларига бўлган эҳтиёжларни қон­­ди­риш ма­салаларини аниқлашда, энг аввало, мутаносиб рацион асосида овқат­ланишни таъминлаш вазифалари меъёрдаги калорияга эга бўлган ва истеъмол қилинадиган маҳ­сулот­лар­нинг сифатига боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда.
     Бизга маълумки, нафақат юртимизда, балки бутун дунёда тўлақонли овқатланиш кўп жиҳатдан маҳсулот­нинг таркибига, истеъмол қилинади­ган турлари инсоннинг меъёрий даражада ривожланишига ва самарали фаолият юритишига, организмда тўғри модда алмашинуви таъминланишига, саломатлиги мустаҳкамла­нишига, касалликларнинг олди олинишига, кексайиш жараёнини секинлаштиришга ва умрни узайтиришга хизмат қилиши зарур. Бу, ўз нав­батида, инсон организмини тў­йим­ли ва сифатли моддалар билан керакли даражада таъминлайди.
     Бошқача айтганда, инсон саломатлиги, унинг узоқ умр кўриши тўғ­ри ва мутаносиб рацион асосида овқатланишига боғлиқ экан, юртимизда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг истиқболига, турлари ҳамда ҳосилдорликнинг сифати ва юқори унумдорлигига эътибор қа­ратиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шунингдек, уларнинг мазали таъми ва фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда қайта ишлаш жараёнларини самарали ташкил қилиб, ҳам ички бозорни тўлдириш, ҳам ташқи бозорга ра­қобатбардош маҳсулотлар чиқариш­ни кўпайтириш стратегик мақсади­миздир.
     Хулоса қилиб айтганда, шу сабаб­ли республикамиз минтақаларида амалга оширилаётган озиқ-овқат сиё­сатининг бош мақсади – аҳолини етарли даражадаги озиқ-овқат маҳ­су­лотлари билан таъминлаш, энг аввало, бошқариш тизимини янада та­комиллаштиришда ички ва ташқи бо­зор талабларини тўлиқ ўрганиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларини қайта ишлашни ривожлантириш лозим.
 
Дилобар РЎЗИЕВА,
иқтисод фанлари номзоди;
Анвар ЭРГАШЕВ,
мустақил илмий изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.