(O´zbek) Yagona portal – aholi va tadbirkorlar uchun qulaylik mezoni

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Президентининг жорий йил 7 февралда «Ўзбекистон Рес­публикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳа­ракатлар стратегияси тўғ­рисида»ги фармони эълон қилин­ди. Мазкур ҳаракатлар стратегияси жорий қилиниши халқимиз ҳаётида ўзига хос муҳим роль ўйнайди. Бунда, ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) муҳим ўрин тутади. Чунки, у давлат идоралари ва аҳо­лига қулайлик яратиш, тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнини енгиллаштиришда асосий мезон вазифасини бажаради. Қолавер­са, 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», деб эълон қилингани ЯИДХП­ни такомиллаштириш бўйича ишларнинг аҳа­миятини янада оширади.
     2016 йил 3 июнда Вазирлар Маҳ­камасининг «Электрон ҳукумат тўғ­ри­сида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳа­қи­да»ги қарорига мувофиқ, давлат ор­ганларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишга доир фаолиятни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш­ни таъминлашга қаратилган таш­ки­лий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва тех­ник воситалар тизими қисқача электрон ҳукумат деб аталади. Бу орқали давлат органлари жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида элект­рон шаклдаги давлат хизматлари кўрсатади.
     Шунингдек, давлат органлари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси киритилган ҳамда техник воситалар тизими йўлга қўйилган. Ушбу тизимнинг асосий мақсад ва вазифалари давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффоф­лигини таъминлаш, уларнинг масъу­лиятини ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашиш­ни таъминлашнинг қўшимча механизм­ларини яратишдир. Қола­вер­са, у аҳо­ли ва тадбиркорлик субъектлари би­лан ўзаро муносабатларни амалга оширишда электрон ҳуж­жат айлани­ши, давлат органларининг ҳам­корлиги ва маълумотлар базалари ўр­тасида ахборот алмашинувини шакллантириш ҳисобига давлат бошқару­ви тизимидаги «ягона дарча»дан са­марали фойдаланишни кўзда тутади.
     Зеро, давлат хизматларидан масофадан фойдаланишни таъминлаш орқали аҳолини ва тадбиркорлик субъектларининг вақтларини ҳамда харажатларини қисқартириш ҳукума­тимизнинг инсон манфаатларини кўз­лаб амалга ошираётган тадбирлари­дан бири.
     Яъни, давлат бошқарувини такомиллаштиришда давлат хизматларини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда дав­лат бошқарувини камайтириш, давлат ва хусусий секторнинг ўзаро фойдали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, унинг замонавий шаклларини яратиш лозим бўлади. Бунда эса, шубҳа­сиз «Электрон ҳукумат» тизимини ри­вожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
     ЯИДХПнинг асосий ҳамда функ­ционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
     ● давлат органларига мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш;
     ● ахборот-коммуникация технологиялари лойиҳалари ва фойдаланувчининг интеграция жараёнлари йўлга қўйилишини таъминлаш;
     ● фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
     ● бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат ҳокимияти ва аҳоли ўртасидаги тўсиқларни йў­қотиш;
     ● «Электрон ҳукумат» ва давлат бошқарувида замонавий ахборот тех­нологиялари жорий этилишининг ри­вожланишига кўмаклашиш.
     2017 йил январь ҳолатига кўра, ягона порталда 308 та хизматлар жорий қилинган бўлиб, улардан 34 таси автоматик, 197 таси интерактив, 58 таси ахборот-маълумот, 19 таси ҳа­волали хизматларни ташкил этди.
     Иқтисодиёт соҳаларини электрон ҳукумат ахборот тизимларини жорий этиш орқали ривожлантиришда ягона порталнинг аҳамияти жуда муҳим. Чунки, у орқали ўтган йили 50 та янги хизмат жорий этилди, аҳоли ва тад­биркорлик субъектларига 942 мингдан зиёд электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатилди, уларнинг 404 мингдан зиёди (43 %) жисмоний шахсларга ва 537 мингдан зиёди (57 %) тадбиркорлар улушига тўғри келди.
     2016 йил май ойида ижрочи «LG CNS Uzbekistan» билан ягона порталнинг янги версиясини яратиш ва жорий этиш юзасидан шартнома имзоланган эди. Ушбу лойиҳани ишга тушириш муддати 2017 йилнинг биринчи чорагига белгиланиб, янги портал бир нечта ахборот тизимлари ва ре­сурслари ёрдамида транзакцион хизматларни жорий этиш имкониятини беради. Тадбиркорлик фао­лиятига таъ­сир этиш учун ишлаб чи­қилаётган нор­матив-ҳуқуқий ҳуж­жатлар лойиҳала­рини муҳокама қи­лиш бўйича махсус портал (regulation.gov.uz)­да 30 декабрь ҳолатига 1000 та норматив-ҳу­қуқий ҳужжат бўйича 1981 тадан зиёд таклиф ва мулоҳаза­лар билдирилган.
     Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига доир норматив ҳужжатларга асосан, электрон давлат хизматлари паспорти, шакллари ва бланкалари тайёрланган ва ягона порталда қуйи­даги электрон давлат хизматлари жо­рий қилинган:
     ● хорижий автомобилда юк ташувчи шахслар республика ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун элект­рон ариза тақдим этиш;
     ● реимпорт божхона режими ос­тида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
     ● божхона чегарасидан товар ва транспорт воситаларини автомобилда олиб ўтиш учун Давлат божхона хизмати органларига олдиндан элект­рон маълумот тақдим этиш;
     ● давлат фойдасига воз кечиш божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
     ● божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида товарларни жойлаштириш ёки ташқарида қайта ишлаш ҳақида рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
     ● товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш;
     ● йўқ қилиш божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
     ● ёнғинга қарши воситаларни, қў­риқлаш сигнализация­ларини, ёнғин­дан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлов­чи сигнализацияларни лойиҳалашти­риш, монтаж қилиш, созлаш, таъмир­лаш ва уларга тех­ник хизмат кўрсатиш­ни лицензия­лаш;
     ● кўчма савдога рухсатнома олиш;
     ● алкоголли маҳсулотлар чакана савдосига рухсат берувчи гувоҳнома олиш;
     ● умумовқатланиш корхоналарида алкоголлар сотиш гувоҳнома­сини олиш;
     ● ташқи тижорат рекламаси учун рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ариза юбориш.
     Тадбиркорлик субъектларида дав­лат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва назорат идораларининг ноқонуний текширув­лар ўтказиши, тадбиркорлик фаолия­тига тўсқинлик қилиши ва мулкдорлар ҳуқуқларини бузиш ҳо­латлари юзасидан Бош прокуратуранинг «1007» қисқа рақамли доимий ишонч телефони, «Истеъмолчилар ҳуқуқлари­нинг бузилиши бўйича ари­за­лар қа­бул қилиш» ва «Давлат ташкилотига мурожаат юбориш» хизматлари ҳам жорий қилинган.
     Пенсия жамғармаси ягона элект­рон маълумотлар базасини янада та­комиллаштириш мақсадида ягона пор­талда «Фуқароларни жамғариб бо­риладиган пенсия таъминоти тизи­мини ҳисобга олиш» ва «Шахсий жам­ғариб бориладиган пенсия ҳисоб-ва­рағига бадаллар реестрини қа­бул қи­лиш ва қайта ишлаш» каби давлат хиз­матлари ишга туширилган.
     Ушбу хизматлар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини ҳисобга олиш бўйича анкетани интер­актив расмийлаштириш билан элект­рон аризани йўллаш, шунингдек, яго­на порталдаги «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали шахсий жам­ғариб бориладиган пенсия ҳи­соб-варағини очиш имконини беради.
     2016 йилнинг июль ойидан бошлаб, электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни электрон шаклда олиш бўйича ягона порталда тегишли хизмат ишга туширилди ҳамда бунга Давлат со­лиқ қўмитасининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш Ягона маркази масъул этиб тайинланди.
     Ҳозирда ягона порталда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўми­таси томонидан кўрсатилувчи «Кўч­мас мулк (ер участкалари, бино ва ин­шоотлар) ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризаларни расмийлаштириш», шунингдек, Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан кўрсатилувчи «Қурилиш учун рухсатнома сўраб электрон ариза юбориш» электрон давлат хизматлари жорий қилинган.
     «Бизнесни юритиш» кўрсаткичлари таҳлилини ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги йўналишларга доир қисқа ва ўрта муддатли характердаги тавсиялар киритилган:
     ● тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;
     ● қурилиш учун рухсатномалар олиш;
     ● мулкчиликни рўйхатдан ўтказиш;
     ● кредитлар олиш;
     ● миноритар қизиқишларни ҳи­моя қилиш;
     ● солиққа тортиш;
     ● халқаро савдо;
     ● шартномалар бажарилишини таъминлаш;
     ● тўлов қобилияти йўқлиги бў­йича рухсатнома.
     Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иш режасига мувофиқ, тегишли идоралар билан биргаликда Жаҳон банкининг «Doing business» ҳисобо­тида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳи­ти ҳолатини яхшилаш ва рейтингини ошириш бўйича чора-тадбирлар комп­лексини бажариш юзасидан қуйи­даги ишлар амалга оширилмоқ­да:
     ● «Нотурар бино ва иншоотлар шаклидаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун маълумотнома олиш» хизмати ягона порталда тўлиқ акс эттирилиши;
     ● «Кўп қаватли тураржой (квартира) ва якка тартибдаги тураржой шаклидаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун маълумотнома олишга электрон ариза тақдим этиш» хизмати;
     ● шикоятларни қабул қилиш бў­йича интерактив хизмат йўлга қўйил­ган, шу жумладан, Давлат кадастр қў­митаси расмий веб-сайтида алоҳи­да бўлим очилган бўлиб, унда шикоятларни кўриб чиқиш регламенти жой­лаштирилган;
     ● ягона портал орқали статистика, солиқ, молиявий ва бошқа ҳисо­ботларни топшириш тизимини жорий қилиш бўйича ишлар якунланган.
     Ушбу хизматлар «Электрон ҳуку­мат» тизимини ривожлантириш маркази томонидан жорий – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йи­ли»­да ишга туширилиши аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайлик яратилишида муҳим омил бўлиб хизмат қил­моқда. Зеро, ягона порталнинг бош мақсади ҳам аҳоли ва тадбиркор­лик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
 
 
Нигора УМАРОВА,
интерактив хизматларнинг ягона порталини
ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.