Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Айтмамат Қодирбоев 3 май куни «Трест-12» МЧЖ ва «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» лойиҳа ташкилоти вакиллари билан учрашди. Унда шаҳарда янги замонавий 630 ўринга мўлжалланган мактаб қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳабар Knews.uz томонидан Ўш шаҳри ҳокимиятига асосланиб тарқатилди.
Лойиҳа ҳужжатларига кўра, замонавий мактабда керакли барча нарса бўлади: спорт ва фаоллар зали, меҳнат хоналари, шифокор хонаси, ошхона ва ёзги спорт комплекси. Шунингдек уч қаватли бинонинг ҳар бир қаватида лаборатория ва устахоналар жойлашади. Қурилиш ишлари яқин орада бошланиши режалаштирилган.