Akt biznesi taraqqiy etmoqda

     «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказида маҳаллий ахборот-коммуникация технологиялари компаниялари вакиллари, стартаперлар, АКТ соҳаси мутахассислари ва техник мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув курслари ва тренинглар ташкил этилади. Тингловчилар АКТ бизнесининг барча жиҳатлари – бизнес-режа тузишдан то маҳсулотни бозорда реклама қилиш стратегиясини шакллантириш ҳамда стратегик режа ва инқирозга қарши менежментгача ўрганишлари мумкин. Ўқув машғулотларида «Microsoft» ва «Cisco» каби машҳур хорижий компаниялар вакиллари билан бирга, Кремний водийсида (АҚШ) фаолият юритаётган маҳаллий дастурчиларимиз ҳам фаол иштирок этади. Марказ Президентимизнинг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган. Марказ директори Х. Султоновнинг айтишича, бугунги кунда АКТ соҳасида фаолият юритаётган 30 га яқин компания марказ резидентларига айланиб улгурган. 2021 йилга бориб 500 дан ортиқ маҳаллий АКТ компаниялари мазкур марказ резидентлари қаторига кириши, яратилаётган имконият ва имтиёзлар туфайли маҳаллий юқори технологик маҳсулотлар экспорти ҳажми сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.