Tadbirkorlikni rivojlantirish sari

     Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ташқи иқтисодий фаолият банки томонидан «Тадбиркорликни ривожлантиришда микрокредитлашнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида журналистларга матбуот анжумани ўтказилди. Унда мазкур банкнинг Банкни стратегик ривожлантириш департаменти бўлими бошлиқлари ҳамда Кредит департаменти бошқарма бошлиқлари иштирок этиб жорий йилда тадбиркорликни ривожлантириш учун тадбиркорларга ҳамда талабаларга кредит турлари берилганлиги ҳақида муфассал ҳисобот бердилар. Тадбирда иштирок этган ОАВ ходимларининг журналистлари ўзларини қизиқтирган ва таҳририятга келиб тушаётган саволлар билан қатнашчиларга юзландилар. Банк мутасаддилари берилган ҳар бир саволга атрофлича жавоб бердилар. Жумладан тадбирда банк ходимларининг мижозларга муомаласини ўрганиш юзасидан иш фаолиятида «Сирли мижоз» дастури тузилгани ва унинг натижасида банкларга рейтинг берилиб, хулосага кўра банк ходимлари моддий рағ-батлантирилаётгани ёки аксинча мазкур механизмнинг акс таъсири хусусида аниқ мисолларга таянган ҳолда сўзлаб бердилар.Дарҳақиқат, мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат кўрсатгандагина биз кутилган натижага эришамиз.

Муқаддас ЮСУПОВА

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.