«Сурхонтекс» корхонасида пахта хом-ашёсидан тайёр мато ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнлар амалга оширилади. Корхонада айни дам 9-10 тонна калава ип ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 4 минг тоннадан зиёд юқори сифатли калава ип тайёрлаш қувватига эга мазкур корхонада 260 янги иш ўрни яратилди. Жорий йил корхонада тайёрлаган тўрт минг икки юз тонна калава ипдан 9 миллион АҚШ доллари қийматига тенг қисми Россия ва Хитой давлатига экспорт қилинди. Натижада, корхонага 1 миллиард 132 миллион 767 минг сўм солиқ имтиёзлар қўлланилди. Тежалган сармоя эвазига корхона цехларини янада кенгайтириш режалаштирилган.