Маълумки, Президентимиз томонидан мактабгача таълимга алоҳида эътибор қаратилиб, янги вазирлик ташкил этилди. Жумладан, 2012–2017 йилларда Тошкент шаҳридаги МТМлари сони 41 тага кўпайиб, 546 тага етган. 2012–2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилишича, жорий йилда 21 та янги МТМ очилиши натижасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган боғчаларнинг умумий сони 567 тага етказилади. Келажакда ушбу муассасалар томонидан 1 миллион 270 минг нафар жажжи ўғил-қизлар қамраб олинади.