Аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг бош мезонларидан бири бу, уларни муносиб уй-жой билан таъминлашдир. Жорий йилда пойтахтда 181 та кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилмоқда. Мисол учун, 2012–2017 йилларда Тошкент шаҳрида 182 та кўп қаватли уй бунёд этилган бўлиб, ўтган йилнинг охири бу турдаги уйларнинг сони 9 минг 592 тага етган. Дастлабки манбаларга кўра, 2018 йилда хонадонлар сони ўтган йилдагидан 9 минг 82 тага кўпайиб, мос равишда уларнинг сони 449 минг 562 тага етади.