Фарғона вилояти ҳудудларида жорий йил бошидан самарали фаолият кўрсатаётган «Ягона дарча» марказлари тегишли тартибда жиҳозланди, малакали мутахассислар билан таъминланди. Ушбу марказлар орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тегишли маслаҳат ва ахборот бериш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома ҳамда сертификатлар олиш сингари ўн олти турдаги хизматлар кўрсатиляпти.
Бундай қулайликлар сабабли тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли фаровонлиги янада яхшиланиши кутилади.
«Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда»
газеталари бирлашган таҳририяти сайти