Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус-2016» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда илғор натижаларга эришган ҳамда кўрик-танловнинг дастлабки – шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 41 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Кўрик-танловда нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар фаолиятини бир қатор мезонлар асосида баҳолаб борди. Асосий йўналишларда биринчи ўринларни қўлга киритган тадбиркор, ҳунарманд ва фермер кўрик-танловнинг финал босқичига йўлланмалар олишди.