Kichik sanoat hududlari tashkil etiladi

      Фарғона вилоятининг 16 та шаҳар ва туманларида 56,8 гектар ер майдонларида кичик саноат ҳудудларини ташкил этиш бўйича  дастлабки эскиз лойиҳалари тайёрланиб, уларга 286 нафар тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилиши режалаштириляпти. 
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида» ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини ташқи коммуникация тизимларига уланишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича алоҳида ҳам чора-тадбирлар режаси белгиланган.
     Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур саноат ҳудудларига 53 км табиий газ ва 13,2 км электр энергияси тармоғини тортиш, 21 дона ГТҚ ва 14 дона ТП ўрнатиш зарур. Бу мақсадларга 6 млрд 479 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.
 
Манба «Фарғона ҳақиқати»«Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сайти 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.