300 нафар киши меҳнат қилаётган Фарғона шаҳридаги «A.Akbarali» МЧЖда 2013 йилда 4,2 млн АҚШ доллари миқдорида модернизация ишлари амалга оширилгани ҳамда корхонага замонавий ип-йигирув дастгоҳлари ўрнатилгани боис, имкониятлар янада кенгайди.
Эндиликда, бу ерда Германия ва Чехия технологиялари асосида пахта толасидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифати калава иплар хорижлик мутахассислар ва харидорларга манзур бўлмоқда.
Масалан, биргина 2015 йилнинг ўзида корхона маҳсулотлари Беларуссия, Украина, Польша, Хитой давлатларига экспорт қилинди.
Манба «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сайти