Самарқанд туманидаги махсус оёқ кийимлари ва спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Amir-UL-Baxr VMG» МЧЖда дастлаб 10 нафар ходим ишлаган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 60 нафарга етди.
Чунки, ўтган қисқа фурсатда корхона фаолияти кенгайиб, тайёрланаётган маҳсулотлар тури ва ҳажми кўпаётгани ишчи-ходимлар масъулиятининг ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги вақтда энг замонавий технологияларда ҳар ойи ишлаб чиқарилаётган 25 минг жуфт оёқ кийими нафақат минтақага, балки бошқа ҳудудларимизга ҳам шартнома асосида етказиб берилмоқда.