Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси»да Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот, тажриба конструкторлик марказлари, ўқув юртлари муассасалари олимлари инновацион маҳсулотлари билан қатнашди.
150 га яқин технология ва ишланмалар намойиш қилинган семинарда галофит ўсимликлар биомассаларидан муқобил энергетик манба сифатида фойдаланиш истиқболлари, янги картошка навлини яратиш, инсектицид фаолликка эга ўғитлар олиш технологияси, шамол энергетикасидан фойдаланиш, сайёҳлар учун ақлли Е-гид мобил иловасини яратишга доир маърузалар тингланди.
Манба zarnews.uz