«Ўзстандарт» агентлигининг Косонсой туманида сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда йиғилганларга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларидаги янгиликлар, хонадонларга ўрнатилган ўлчов воситаларининг давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифати ҳамда экспорти бўйича меъёрий ҳужжатлар ва яратилаётган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтираётган барча саволларга жавоб олишди.
Манба standart.uz