Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида «Green Forum-2016» илмий-техник форуми ўтказилди.
Мазкур тадбир халқаро ва миллий экспертларнинг энергияни тежаш ва муқобил энергия манбаларига оид ўзаро тажриба алмашувини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Форумда республикамизда энергия тежайдиган МЭМ жорий этилишини рағбатлантириш, уни қўллашда халқаро тажрибага мурожаат қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Манба chamber.uz