Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси» мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда агентликнинг масъул ходимлари, вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар, ихтирочилар, саноат корхоналари ва қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида агентлик ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа объектларга талабнома тузиш, уларни агентликка топшириш, давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинар савол-жавоб тарзида ўтди.
Манба qashqadaryogz.uz