Фарғонада Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!» шиори остида ўқувчи-ёшлар ўртасида тасвирий санъат ва шеърият йўналишида ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёшлар 800 дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг кўламда намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Манба uza.uz