Наманганда мева-сабзавотларни табиий ҳолда сақлашга кучли эътибор қаратилгани боис, вилоят марказидаги «Мадад малҳам шарбати» МЧЖда уларни узоқ муддат давомида табиий равишда сақлаш имконияти туғилди. Илгари ишлаб чиқарилган маҳсулотни зудлик билан қайта ишлаш зарурияти мавжуд эди. Эндиликда хориждан келтирилган замонавий совуткичли омбор ишга туширилгани боис, музлаткичли камераларда 40 тоннагача бўлган мева-сабзавотларни сархил сақлаш мумкин.
Истеъмол бозорида харидори чаққон бўлган тузлама, шарбат ва мураббо, ўндан зиёд турдаги маҳсулотлар истеъмол бозорига чиқарилмоқда.
Манба: www.хs.uz