Мустақилликнинг дастлабки йилларида «Омонхона» суви таркибида магний сульфит, ионлар мавжудлиги, улар киши саломатлиги учун фойдали эканлиги аниқланди. Бу жиҳати билан хориждаги «Трусковец» сувидан анча устунлиги аён бўлди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан бунёд қилинган ушбу бальнеологик даволаш муассасаси бугун нафақат темир йўлчилар, балки мамлакатимиз ва хориждан шифо истаб келувчи беморлар учун нажот масканига айланган.
Манба xs.uz