Ўзбекистонда металлургия саноатининг иккита ишлаб чиқариш қуввати – Чирчиқдаги Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш бирлашмаси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қўшилмоқда.
Мазкур масала акциядорларнинг 2016 йил 2 сентябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида муҳокама этилди. «Олмалиқ ТМК» АЖ ўзининг ишлаб чиқариш қувватига кўра, республиканинг йирик хўжалик бирлашмаларидан бири ҳисобланади. Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш корхонаси эса 60 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, вольфрам ва молибден маҳсулотларини ёпиқ ишлаб чиқариш технологияси ёрдамида етказиб беради.
Манба: kun.uz cайти